Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган Ҳизбут-Таҳрир гуруҳига алоқадорликда айбланиб¸ узоқ муддатга қамалганларнинг аксари¸ яқинларининг Озодликка билдиришича¸ ўзларига нисбатан қийноқлар янада кучайгани боис¸ рози-ризолик сўрашга ўтмоқда экан.
Қамоқдаги "ҳизбчи"лар тирноқсиз қолган...
Кореядан сим қоққан Сардор Усановнинг айтишича¸асли сурхондарёлик бу йигит оиласидан 5 киши, жумладан, аёллар ҳам Ҳизбут-Таҳрирга аъзоликда айбланиб, ҳозир Ўзбекистондаги қамоқхоналарда узоқ муддатли қамоқ жазосини ўтамоқда.
Сардорнинг сўзларига кўра, сўнгги бир-бир ярим ой ичида Ўзбекистондаги турли қамоқхоналарда сақланаётган яқинларидан жуда оғир қийноқларга солинаётгани ҳақида кетма-кет хабарлар олмоқда.
Баъзи маҳбуслар эса яқинлари билан видолашмоқдалар ҳам.
Сардор Усанов: Ҳозир қамоқда тургани беш кишида. Акамиз Раббиев Панжи¸ янгам¸ укам¸ энг катта акамнинг ўғли Раббиев Машраб¸ кейин Раббиев Рустам¸ Раббиев Ҳамдам.
Озодлик: Улар нима учун ва қачон қамалган?
Сардор Усанов: Ҳаммаси Ҳизбут-Таҳрирда айбланиб қамалган.
Озодлик: Улар ростдан ҳам Ҳизбут-Таҳрирга аъзоми?
Сардор Усанов: Ҳа¸ ростдан ҳам Ҳизбут-Таҳрирга аъзо. Охирги пайтда акам ҳаммасига “Агар шаҳид кетсам¸ Оллоҳдан жаннат сўрайман. Ўшанга мен чиқа олмасам¸ кўриша олмасак¸ мендан ҳаммаси рози бўлсин” деб айтган экан.
Озодлик: Нимага? Аҳволи яхшимикан ўзи?
Сардор Усанов: Акамнинг аҳволи жуда оғир. Жуда қийнаган. “Товонларини қирқиш” деб жуда кўп эшитганман. Акамнинг товонини кесмаган, лекин товонларига мих қоқишганигача айтиб берганлар.
Озодлик: Ҳозир акангиз қайси қамоқхонада жазо ўтаяпти?
Сардор Усанов: Тошкент Зангиота қамоқхонасида. Аëллари Раббиева Робия. Тўрт йилча бўлиб қолди. Яқинда май ойида чиқишлари керак эди. Амнистияга тушмабди. Амнистия беришмабди. “Аҳволи оғир. Яхшимас. Мазаси йўқ” дейишаяпти. Раббиев Машраб Бухорода. Тўққиз йилга қамалган эди. Етти йили ўтган эди. Шу пайтгача кўп нарсани айтмай турган эди. Охири йиғлаб гапирдида. Тирноқларигача юлиб олишибди. “Кечирим сўрайсан” дейишибди. “Кимдан кечирим сўрайман?” деса¸ “Президентдан кечирим сўрайсан” дейишибди. “Нимага президентдан кечирим сўрайман?” деса¸ “Йўлингдан қайтасан. Президентдан кечирим сўрайсан. Ўшандагина сен¸ амнистия¸ қамоқдан чиқиш у ëқда турсин¸ ҳеч қанақа қийноққа солинмайсан” дейишибди.
Ўзи тўққиз йилга қамаган эди. Ўтган йил декабр ойида кечирим сўрамагани учун яна 16 йил қўшиб берибди. Ўзи 1981 йилда туғилган бола. “Ташқаридагиларга айтинглар. Оллоҳ насиб қилса¸ у дунëда учрашамиз. Бу 25 йил ҳам Каримовнинг қўлида эмас. Балки янаги йил Худо хоҳласа чиқишимиз мумкин. Ҳеч қанақа хафа бўлманглар” дебди. Мана Каримовнинг ўзи қанча йилдан бери президент тўғрими? Уни деб қанча киши ўлиб кетаяпти¸ қанча киши азобда¸ қанча ўзбек аëллари хор бўлиб юрибди. Қуръонни ўргатиш¸ намоз ўқишни ўргатиш ҳеч қанақа жиноят эмаску.
Озодлик: Яқинларингиздан қийноқлар кучайганлиги ҳақидаги хабарларни қачон олдингиз?
- Кўп бўлгани йўқ. Бир-икки ой ичидаги хабар¸ дейди Сардор Усанов.
“Фарëдим бориб фалакка етмади”
Навбатдаги суҳбатдошимиз Сармарқанд вилоятидан қўнғироқ қилган 71 ёшли пенсионер Озодбек Ҳаққулов.
У Озодликнинг “Эркин микрофон” эшиттиришида кўп такрорланадиган, кўп шикоят қилинадиган пенсия пулининг кечикиши, газ ва светнинг йўқлиги ҳақидаги фикрларга ўз муносабатини билдириб, шундай дейди:
Озодбек Ҳаққулов: Мен ҳозир пенсияни айтай десам¸ пенсияни ҳар кун сизга айтаяпти. Газ¸ свет ва бошқаларини ҳар кун айтишаяпти. Мен совет даврида раҳбар бўлиб ишлаганман. Ҳозир нафақадаман.
Озодлик: Қайси йўналиш бўйича ишлагансиз? Қандай раҳбар бўлгансиз?
Озодбек Ҳаққулов: Мен Молия институтини битирганман. Молиячиман. Бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаганман. Маҳаллий саноатда ишлаганман¸ фабрикада директор бўлиб ишлаганман. Охирги бўлиб солиқ системасида ишлаганман. Шундан кейин пенсияга чиқдим. Мен иқтисодчиманда. Мана ҳозир пенсия вақтида олинмайди. Бунинг сабаблари бор. Бу ерда қора бозор бор. Ўша қора бозор сўмни еяпти. Масалан¸ машинани долларга сотаяптилар. Конституцияда “Ўзбекистон валютаси сўм” деб ëзиб қўйибди. Ана шунақа гаплар борда. Кўп савдо дўконлари патентсиз ишлаяпти. Выручка банкка тушмаяпти. Шунинг учун ҳам банкка пул тушмаяпти. Ҳозир нафақахўрларга 100 фоиз карточка қилмоқчи. Карточка қилса¸ бозордан ҳеч нарса ололмаймиз. Магазинга борсак¸ бозордан қиммат.
Озодлик: Қора бозор деганингиз доллар сотиладиган бозорми?
Озодбек Ҳаққулов: Ҳа¸ шу.
Озодлик: Сиз яшаб турган жойларда бир доллар неча пул ҳозир?
Озодбек Ҳаққулов: Бир доллар 2080 сўм.
Озодлик: Ҳозир банкдан алмаштиришнинг иложи борми?
Озодбек Ҳаққулов: Банкда 1500 неччидирам пул.
Озодлик: Банкдан алмаштирса бўладими?
Озодбек Ҳаққулов: Йўқ¸ банкда йўқ.
Озодлик: Фақат қора бозор.
Озодбек Ҳаққулов: Ҳа.
Озодлик: Мана сиз СССР замонида ҳам ишлагансиз¸ ҳозир ҳам вазиятни кузатиб турибсиз. Сабабларни билар экансиз. Ҳозир шу вазиятда аҳволни яхшилашнинг йўли нима?
Озодбек Ҳаққулов: Ноумид шайтон дейди. Умид қилиб “Бир кун яхши бўлар”¸ деб Худодан тилаб турибмизда. Бошқа иложимиз йўқ. Фирдавсий деган тожик шоири ўтган биласиз-а? Шоҳномани ëзган. Бундан 1000 йил олдин Фирдавсий “Фарëдим бориб фалакка етмади” деган экан. Ҳозир шунақа.
Озодлик: Яъни фарëд фалакка етмаяпти.
- Етмаяпти. Ислоҳотлар бўлаяпти¸ яхши қонунлар чиқаяпти. Агар шуларнинг ҳаммаси ишласа¸ яхши бўлиб кетиши мумкин¸ дейди Озодбек Ҳаққулов.
Озодликка тилаклар
Озодликнинг кўп йиллик мухлиси эканини айтган навбатдаги суҳбатдошимиз муқаддам ҳавога узатилган баъзи эшиттиришларимизни ёдга олиб, уларни яна қайта тиклашимизни сўради.
- Гарчи ўтиб кетган бўлса ҳам¸ кириб келган янги йил билан Озодлик ходимларини ва тингловчиларини табриклайман. Узоқ умр¸ сиҳат-саломатлик¸ ишларига муваффақият тилайман. Йигитларни 14 январ Ватан ҳимоячилари куни билан ҳам табриклайман. Бир таклифларимиз бор эди. Табиат ҳақида¸ экология ҳақида “Тоза табиат” деган жуда яхши дастур бор эди. Нимагадир Ҳасанжоннинг дастурлари эфирга чиқмаяпти. “Тил ва дил” деган саҳифа бўларди. Она тили ҳақида ажойиб дастурлар бўлар эди. Алибек Рустамов ва бошқалар иштирок этар эди. Ҳурмат Бобожон “Мусиқа вақти” деган эшиттиришни олиб борарди. Самандар олиб борадиган спорт саҳифаси бўларди. Ана шу дастурлар қайтадан тикланса¸ деб илтимос қилмоқчи эдик. Ҳозир ҳам яхши дастурлар бор. Тинглаяпмиз¸ ҳурмат қиламиз. Лекин олдинги дастурлар ҳам йўлга қўйилса¸ яхши бўларди.
Яна бир илтимосимиз бор. Бир нохуш хабар эшитиб қолдик. Ëлғон бўлсинку¸ Пахтакор футболчиларидан бири бевақт оламдан ўтиб қолибди. Мана бу ерда кўпчилик ўтирибмиз. Орамизда футбол мухлислари ҳам бор. Футбол мухлисларига маълумот берилса.
Озодлик: Қайси ўйинчи экан у?
- Афсуски била олмадик. Ҳайитов дейишдими¸ агар мен нотўғри эшитмаган бўлсам.
Озодлик: Қаерда¸ қачон эшитдингиз?
- Одамлар орасидаги миш-миш гап у. Нечоғлик рост ëки ëлғон билмадим. Энди ëлғон бўлсинкуя. Агар имконият бўлса¸ шу ҳақда маълумот берсангизлар¸ дейди бу суҳбатдошимиз.
*******************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.