Фарғона вилоят суди беш йилга озодликдан маҳрум қилинган марғилонлик ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхонов шикоят аризасини кўриб чиқиб, ҳуқуқ фаолига нисбатан чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди.
Voice of Freeedom ташкилотининг Фарғона вилоятидаги манбага таяниб хабар қилишича, вилоят суди Ғанихон Маматхоновга нисбатан қўйилган айбловларни қисман юмшатган. Айни пайтда ҳуқуқ фаоли 168-модданинг 2-банди –товламачилик, ҳамда 211- модданинг 2-банди - пора бериш айби бўйича айбдор деб топилган. Бироқ Фарғона вилоят суди Маматхоновга нисбатан чиқарилган беш йиллик қамоқ жазосини ўз кучида қолдирган.
Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси Фарғона вилояти бўлими фаоли, инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Ғанихон Маматхонов 10 октябр куни Фарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди.
25 ноябр куни эса Фарғона вилоят Охунбобоев туман суди Ғанихон Маматхоновни беш йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
Фарғона шаҳар қамоқхонасида сақланаётган Ғанихон Маматхоновнинг яқинда юрак хуружига учрагани хабар қилинди.