Қароргоҳи Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Ўзбекистонда қолган оз сонли мустақил журналистларнинг прокуратурага чақиртирилиб, сўроққа тутилаётганидан хавотир билдирилган махсус баëнот эълон қилди.
Чегара билмас мухбирлар ташкилоти жаҳон ҳамжамиятини Ўзбекистондаги саноқли мустақил журналистларни ҳимоя қилишга чақирган.
"Ўзбекистонга ҳаддан зиёд ён бериб юборган халқаро ҳамжамият бу давлатда қолган оз сонли журналистларни ҳимоя қилиш ва уларни янги қатағонлардан қутқариш борасида конкрет ишларни қилиши керак", дейилади ташкилот баёнотида.
Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг постсовет давлатлари бўлими раҳбари Элза Видалнинг айтишича, Ўзбекистонда мустақил журналистларни таъқиб қилиш жараёни тобора кучайиб бормоқда.
- Биз тобора кучайиб бораётган бу жараённинг тўхтатилишини хоҳлаймиз. Лекин бу борада мен некбин фикр билдиролмайман. Ўзбекистонда одатан журналистларга нисбатан таъқиб, уларни прокуратурага чақиртиришдан бошланади ва шу билан тўхтаб қолмайди.
Бизнинг қатъий ишонишимизча, хорижий нашрлар билан ҳамкорлик қилаётган журналистлар ҳеч қандай жиноятчи эмас. Улар ўта оғир шароитда ўз профессионал бурчини бажаришга ҳаракат қилаётган жасур инсонлардир, дейди Элза Видал.
Ўтган ҳафта хорижий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилаётган беш нафар журналист Марина Козлова, Сид Янишев, Ҳусниддин Қутбиддинов, Малик Бобоев ва Василий Марковлар Тошкент шаҳар прокуратурасига чақиртирилиб, касбий фаолиятлари ҳақида сўроққа тутилган эди. Эртаси куни эса журналист Алексей Волосевич прокуратурага чақиртирилган эди.
Тошкентлик журналист Сид Янишев фикрича: «Буни кичик бир қўрқитиш акцияси ва огоҳлантириш сифатида қабул қилиш керак».
Журналист сўзида давом этар экан,
- Прокуратура ходимининг айтишича, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ташқи ишлар вазирлиги назарида менинг мақолаларим бирёқлама, Ўзбекистон ҳукумати фаолиятини ва мамлакатдаги воқеликни қора бўёқларда ёритмоқда. Албатта, мен бу фикрга қўшилмайман, дея қўшимча қилди.
Тошкент шаҳар прокуратураси расмийлари мустақил журналистларнинг прокуратурага чақиртирилиши юзасидан пайдо бўлган саволларимизга жавоб беришни истамадилар.
Ўзбекистон Бош прокуратураси расмийси эса айни пайтда матбуот хизмати бошлиғи Светлана Ортиқова хизмат сафарида эканини, шунинг учун ҳам икки кундан сўнггина бу борада маълумот олишимиз мумкинлигини айтди.
Чегара билмас мухбирлар ташкилоти расмийси Элза Видалга кўра, Ўзбекистонда жуда ҳам оз қолган мустақил журналистларнинг бу тариқа босимга олинишига ривожланган демократик давлатларнинг бу мамлакатга нисбатан муросавий сиёсат юритаётгани ҳам сабаб бўлмоқда.
- Бизнинг фикримизча, бу дунё ҳамжамиятининг Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан қўллаётган муросавий қарорларининг ва бу ҳукумат билан олиб борилаётган мулоқотнинг маҳсулидир.
Шу тариқа Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда бўлаётган воқеаларни ёритаётган сўнгги журналистларнинг таъқиб этилиши жазосиз қолишини англаб етмоқда ва сўнгги мустақил журналистларнинг оғзини ёпишга ҳаракат қилмоқда.
Шунинг учун Европа иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан қандай сиёсат юритаётгани борасида яна бир бор ўйлаб кўриши керак, дейди Элза Видал.
Freedom House - Озодлик уйи халқаро ташкилотининг 12 январ куни эълон қилинган "Дунëдаги эркинлик " туркумидаги янги ҳисоботида ҳам Ўзбекистон дунёдаги энг авторитар ва мутлақ эркин бўлмаган давлатлар қаторида тилга олинган.
Бунга Ўзбекистонда мустақил журналистларнинг ва ўзгача фикрловчиларнинг таъқиб этилаётгани асосий сабаб қилиб кўрсатилган.
Шу кунларда Ўзбекистонда касбий фаолияти учун қамалган камида 10 журналист, жумладан, Солижон Абдураҳмонов, Жамшид Каримов, Дилмурод Саййид, Юсуф Жума жазо муддатини ўтамоқда.
Яқинда эса ўзбекистонлик фотосуратчи Умида Аҳмедовани ҳукумат нишонга олди. Умида Аҳмедова ҳужжатли филмлари ва фотосуратлари орқали "ўзбек халқини ҳақорат қилганлик"да айбланмоқда.
Чегара билмас мухбирлар ташкилоти расмийсига кўра, халқаро ҳамжамият Ўзбекистонга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқмас экан, бу мамлакатда сўз эркинлиги борасида ижобий ўзгаришларга эришиш мушкул бўлади.
- Менинг фикримча, ўтган йилги ПиАр акциялари натижасида Ўзбекистонга ишончли ҳамкор сифатида қарай бошлаган ҳалқаро ҳамжамият вакиллари бу режимнинг Марказий Осиёдаги энг қаттиққўл диктатура эканини англаши керак.
Ислом Каримовнинг икки қизини кўраётганлар Ўзбекистонда ҳашаматли ялтироқ ҳаёт ҳукм сурмоқда¸ деган xулосага келаётган бўлиши мумкин. Лекин Ўзбекистонга бу икки аёл турмуш тарзига қараб эмас оддий одамлар ҳаётига қараб баҳо берсак, бу ердаги ҳаётнинг қанчалик оғир машаққат экани англашилади, дейди Элза Видал.
Мазкур воқеа юзасидан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳам ташвиш билдирмоқда.
Тошкент шаҳар прокуратурасига чақиртирилган мустақил журналистларнинг айримларига 28 декабр куни АҚШ элчихонаси томонидан таъсис этилган мукофотлар берилган эди.
Озодликнинг «АҚШ элчихонаси мукофотланган журналистларнинг прокуратурага чақиртирилишига қандай муносабат билдиради?» деган сўровига АҚШ элчихонасидан мана бундай жавоб олинди:
«Биз бу хабарни ташвиш билан қабул қиламиз ва айни пайтда бўлиб ўтган воқеа юзасидан тўлароқ ахборот олиш мақсадида журналистлар ва бошқа манбалар билан алоқа ўрнатаяпмиз», дейилади АҚШ элчихонасининг Озодлик сўровига йўллаган жавобида.