Қирғизистонлик кузатувчилар собиқ Мудофаа вазири Исмоил Исақовнинг қамалишига қарши уюштирилаётган норозилик акцияларини давлат оммавий ахборот воситалари эътиборсиз қолдираётгани ёки бир тарафлама ёритаётганини айтмоқдалар.
Қирғизистонда ўз кўрсатувлари билан ўлка ҳудудларини деярли қамраб олиши мумкин бўлган икки телеканал бор. Булар Биринчи миллий телеканал ва ЭЛТР телеканалларидир. Мустақил деб аталувчи айрим хусусий телеканаллар Ўш ва бошқа каттароқ шаҳарларда эфирга узатилиши ҳисобга олинмаса, қолган телеканаллар пойтахт Бишкекдан ташқарида эфирга узатилмайди. Шу сабабли чекка қишлоқларда истиқомат қилувчи қирғизистонликлар Миллий телеканал ва ЭЛТРни кўриш билан чекланадилар.
Қирғизистонлик айрим мустақил кузатувчилар бу икки телевидение ҳукуматни мақташдан нарига ўтмаётгани, мамлакатда рўй бераётган воқеаларни холис ёритмаслигини айтадилар.
- Ҳукуматнинг ҚТР, ЭЛТР телерадиокомпанияларида собиқ Мудофаа вазири Исақовга оид масаларни қандай бўлса, шундайлигича ёритишга ҳаракатлар бўлмади. Бу воқеа бир томонлама ёритилмоқда. Ҳар бир масалага икки тарафдан тенг, ҳаққоний ёндошиш керак. Давлат телеканаллари эса юқоридан нима дейилса, ўшани ёритаяпти, деди қирғизистонлик медиа эксперт Бақит Ўрунбеков Озодлик радиоси қирғиз шўъбасига берган суҳбатида.
Айни пайтда Миллий телеканалнинг “Алатўў” ахборот дастури продюсери Суйита Сўурбаева бу айбловларга қўшилмаслигини айтади:
- Бу воқеаларни ҳар доимгидек, бошқа ахборотларни қандай ёритсак, шундай ёритдик. Суд жараёнларини бердик-ку. Информацион тарзда “қандай ўтти, қандай бўлди?”деб доим бериб келяпмиз, деди Суйита Сўурбаева.
У 11 январ куни 8 йилга қамалган Исмоил Исақов тарафдорларининг генерални озод қилиш талаби билан шу йилнинг 14 январ куни Олой туманидаги магистрал йўлни тўсиб қўйиш воқеаси техник сабабларга кўра ёритилмай қолганини айтади:
- Ёритолмадик, сабаби бизда видео йўқ эди. Биласизлар-ку телевидиниега видео керак, дейди Суйита Сўурбаева.
ЭЛТР жамоатчилик телеканалининг раҳбари Нурлан Шакиев 2002 йилдаги Ахси воқеаси маълумотларни бузиб кўрсатиб, бир томонлама ёритишдан келиб чиққанини, бу воқеа ҳукумат телеканалларига дарс бўлиши кераклигини айтади:
- Ахси воқеаларини ўша пайтдаги ҚТР қандай ёритгани барчамизга маълум. Бир томонлама маълумот бериб, халқнинг ғашини келтирган. Инқилобнинг бўлиши ҳам маълумотнинг бузиб кўрсатилганидан ва бу элнинг ғашига текканидан келиб чиққан. Бу бизга катта дарс бўлиши керак. Шу сабабли биз Исмоил Исақовнинг қамалиши, ундан кейинги вазият бўйича воқеани қандай бўлса шундайлигича ёритишга ҳаракат қилаяпмиз. Биз жамоатчилик телекомпаниясимиз ва айни пайтда давлат ҳисобидан молиялаштириламиз. Шунга қарамай, биз имкони борича вазиятни ёритишга ҳаракат қилаяпмиз, деди Нурлан Шакиев.
Мустақил кузатувчи Табилди Акеров фикрича, ҳукумат телеканаллари бу воқеаларга кўп эътибор бермайди ёки юзаки ёритади:
- Юзаки ёритилди ёки бутунлай ёритилмади. Масалан, Олойдаги халқнинг очлик эълон қилиши ёки Бишкекда очлик эълон қилиш бўйича ҳеч қандай маълумот бўлмади. Бунга Қирғизистондаги оммавий ахборот воситаларининг барчаси назоратда экани сабаб бўлмоқда. Бироқ халқ солиқ тўлаганидан кейин ҚТР сўзсиз маълумот бериб, халққа билдириб туриши керак. Афсуски, бундай бўлмаяпти, дейди Табилди Акеров.
Айрим мустақил кузатувчилар фикрича, Қирғизистондаги телеканаллар бу воқеаларни холис ёритиб, расмийлар қаҳрига учрашдан ёки бир тарафлама ёритиб, норози халқнинг ғашига тегишдан қўрқиб, бундай воқеаларни мутлақо ёритмай қўйишни афзал кўрмоқдалар.