Кейинги пайтларда Ўзбекистондаги жазо машинасининг янги нишонига айланиб бораëтган таниқли фото ва кинотасвирчи Умида Аҳмедова¸ ўз атрофида кечаëтган ҳозирги жараëнларни синов деб билишини айтади.
Ўзбек аëлларидан биринчи бўлиб қўлига кинокамера олган Умида Аҳмедова суратга олган тасвирлар ўзбек расмийлари томонидан ўзбек воқелигига "ҳақорат ва туҳмат" деб топилди. Кинооператор Озодлик билан суҳбатлашаëтган айни пайтда унинг устидан Ўзбекистон жазо қонунининг икки банди бўйича жиноий иш очилган эди.
Умида Аҳмедова: Мен Владимир маданий-оқартув техникумида 1977 йил сентябрдан фотографияни бошланганман. Ўшандан бери ўрганиб-ўрганиб мана шу кунгача қўлимдан тушмаган. Болаларим билан бўлиб¸ уч-тўрт йил узилиш бўлган.
Озодлик: Энди мана шу фотоаппаратни қўлга олиб¸ объективни тўғирлаб бирор-бир манзарани тушира бошлаганингизда¸ бу сизнинг ҳаëтингизнинг бош йўналишига айланишини ўша пайтда ўйлаганмидингиз?
Умида Аҳмедова: Биласизми¸ бу ҳақда менинг яхши битта фикрим бор. 17 ëшли болаларнинг камдан кам қисми спортсмен¸ шоир ëки бошқа бўламан дейди ва шу йўлдан кетади. Кўпчилик болалар 17 ëшга келганда ҳаëтда нима билан шуғулланишини айта олмайди. Шунинг учун мен ўзимни у ëққа ўқишга¸ бу ëққа ўқишга уриб¸ охири тақдир тақозоси билан ўша ëққа бориб қолганимда¸ 22 ëшга тўлган бўлганман. Ўшанда “демак бу ҳаëтимнинг маъноси” деб дарҳол тушунганман. Қўлимга фотоаппарат олганману¸ сразу тушунганман. Худойимга минг қатла шукурки¸ шунга етиб келганман мен. Агар қайсидир бир институтни тамомлаб қўйиб¸ бошқа иш билан шуғулланганимда¸ бу мен учун бўлмас эди. Фотография билан кино менинг ҳаëтимга тенг кириб келган. Фотоаппаратимни олганману¸ фотоаппаратимдаги одамлар ҳар доим юриб кетаверган бўлаверган. Кейин қўлимга оддий ҳаваскорлик кинокамераси олганман.
Озодлик: Биринчи фотоаппаратингизнинг маркаси нима эди?
Умида Аҳмедова: (кулиб) Фед.
Озодлик: Биринчи кинокамеранинг маркасичи? Красногорскми?
Умида Аҳмедова: Красногорскда. Ўша пайтда ўша бўлардида. Ўзимиз проявка қилардик. Ëтоқхонанинг рўпарасида училише бўларди. Мен бошқа қизларга нисбатан училише ëпилгунча проявка қилиб ўтирардим. Плëнкаларни ўзимиз проявка қилардик. Менга шу даражада қизиқ эдида.
Озодлик: Ўша пайтда Ўзбекистонда туриб кинооператор бўлишнинг масъулиятини сезганмидингиз? Чунки “Ўзбекфилм” студиясида “Тоҳир ва Зуҳра”¸ “Алишер Навоий” филмларини олган операторлар ишларди.
Умида Аҳмедова: "Тоҳир ва Зуҳра"ни съëмка қилган одам кино тарихида машҳур одам Демуцкий. Гап шундаки¸ ўша пайтдаги кучли операторлар фотографиядан келган. Демуцкийнинг жуда ҳам зўр расмлари бор. Шуни топиш ниятим бор.
Озодлик: Малик Қаюмов бўлган ўша ерда.
Умида Аҳмедова: Ўша пайтда киностудия Шайҳонтоҳурда бўлганку. Малик Қаюмов у пайтда “Американка из Багдада” деган кинода актëр бўлиб келганлар. Кейин оператор ассистенти бўлган ва ундан документалист кинооператор бўлганлар.
Озодлик: “Американка из Багдада” бу жуда яхши филм. Ўша пайтда кучли операторлар жамулжам бўлиб турган пайтда аëллардан биринчи бўлиб кинооператор бўламан деган жасорат қаердан келди? Жасорат эмасми бу?
Умида Аҳмедова: Жасоратми ëки жасорат эмасми билмадим. Мен жасорат деб ўйламаганман.
Озодлик: Мана аëлларнинг қўлига уйни супур деб супурги¸ овқат қил деб капкир беришган. Буни сиз ўзингиз айтиб бергансиз. Бундан 22 йил олдин сизга “Кинокамеранинг қулоғини бурагандан кўра¸ тикув машинасининг қулоғини бурасанг бўлмайдими?” деб дашном беришган.
Умида Аҳмедова: Мен ҳозиргина шуни дугонамга гапириб бераëтган эдим. Мен кинооператорликдан имтиҳон топшираëтганимда Баринов деган жиддий домла бўлган. Камера менга нотаниш бўлган. Бу французкий камера бўлиб уни асосан телевидениеда ишлайдиган операторлар ишлатишган. Мен уни билмас эдим. Уни қўлимга олиб ўтирганимда “Бу сизга тикув машинаси эмас” деган. Лекин имтиҳонни қайта топширганман.
Озодлик: Демак¸ Бутуниттифоқ киноматография институти даргоҳига кирдингиз. Бу даргоҳнинг ичида ўзига хос муҳит бор эди. Бу бугунги киномизнинг катта-катта устунлари етишиб чиққан даргоҳ. Ўша ердаги муҳитнинг сизнинг дунëқарашингизга қандай таъсири бўлди?
Умида Аҳмедова: Горкийни унча ҳурмат қилмасам ҳам "мои университеты" деган гапи борку. Менинг университетларим бу киностудиянинг кинохроникадаги операторлари Ўзбекистонда бирга ишлаган. Лекин битта зўр томони бўлганки¸ Тошкентда ўтириб “Зўр оламан. Мана менинг расмларим яхши” дейсан¸ лекин кўрасанки¸ бутуниттифоқдан болалар шунақа зўр расмларни олиб келаяптики¸ ҳайрон қоласан. Обмен бўладию. “Мен ҳам съëмка қилаяпман¸ деб ўйлаб юрган эканман” дедим ўзимга ўзим. Ўша муҳитнинг энг муҳими бошқа одамлар билан¸ бошқа ижодкорлар билан¸ бошқа операторлар билан уларнинг қилаëтган ишларини кўриб¸ улар билан баҳслашиб¸ ўшалар билан конкуренция қилиш катта аҳамиятга эга бўлганда мен учун. Мен ўқиëтган пайтда қизлар жуда кам эди. Жуда кам эди. Тем более Ўзбекистондан келган қизга ҳамма ҳам жиддий қарамаган эди¸ тўғрисини айтсам. Лекин ўшалар билан тенг келмоқчи бўлиб¸ улардан бир секунд қолишмасдан ўзлигимни кўрсатиш мақсади бўлган. Мақсад астойдил бўлган менда. У пайтда кинотеатрларда классик киноларни кўриш имконияти бор эди. Қизиқ-қизиқ одамлар билан суҳбатлашиш¸ уларнинг ғояларини кўриш. Мен учун муҳит жуда катта аҳамиятга эга бўлган.
Озодлик: Сиз кейин тасвир майдонларига келиб тушдингиз. Микеланжело Антонионининг “Тасвир майдони турли фикрлар жойи эмас. Бу режиссëрнинг диктатура жойи” деган гапи бор. Бу анчайин қизғин жой. Назокатга жой йўқ. Сиз қаттиққўл режиссëрлар билан ишлаш жойига келиб тушдингиз. Бу сизга оғир келмадими?
Умида Аҳмедова: Биласизми ҳамма нарса бўлган. Микеланжело Антониони менинг энг яхши кўрган режиссëрим. Ўша албомда битта расм бор. Битта қиз деворнинг олдида қизил шарфда турибди. Мен киностудиядан кетиб¸ фақат фотография билан шуғулланаëтган пайтимда¸ биз битта тема ўйлаб топганмиз Олег билан. “Мои неснятые филмы” деган выставка қилмоқчи бўлганман. Бунинг маъноси ўзимнинг севган режиссëрларимнинг филмларидан ассоциация. Сиз как рассом сифатида тушунсангиз керак. Ўша қизил шарф ўраб турган қизнинг расми Микеланжело Антонионининг “Красная пустыня” деган киносидан ассоциация. У менинг ассоциациям. Уни машҳур режиссëрга менинг муҳаббат изҳорим деса бўлади. Лекин ҳалиги саволингизга келганда ҳар хил ситуациялар бўлган. Режиссëр¸ айниқса совет пайтида бизларнинг киностудияда ҳамма нарсага жавоб берадиган шахс бўлган. Документалный кино игровой кинога нисбатан узоқ бўлмайди. Диктатурасини сезиш унчалик эмас. Игровой кинода бошқачароқ. Документалный кинода ҳам шунақа ситуациялар бўлган. Режиссëрни убедит қилиш керакда. Ҳамма режиссëрлар ҳам вариантларни тушуна олмайди. Лекин мен кўпинча аëл режиссëр билан ишлаганман.
Озодлик: Ўзбекистон тарихида¸ балки Марказий Осиë тарихида¸ сиз биринчи аëл кинооператорсиз. Марказий Осиë тарихида биринчи кинооператор¸ биринчи фотограф Худойберган Девонов Исфандиëрхонни суратга олган. Исфандиëрхон кейин Худойберган Девоновдан хафа бўлган. “Нима учун мени ориқ қилиб олдинг? Мен шунақа озғинманми?” деб эътироз билдирган. Фотографга объектив олган нарса учун эътироз билдириш мумкинми? Мана бугун сизга эътироз билдирилаяпти.
Умида Аҳмедова: Худойберган Дeвонов мен учун биринчи навбатда маҳоратли ижодкор. Фотографлар заказ қилинган нарсани пул олиш учун¸ ўша одамга ëқиши учун ҳам қилади. Лекин қўлида фотоаппарати бор одам биринчи ўринда ижодкор бўлса¸ ичидаги ўзининг муносабатини бекита олмайди. Бекитиш керак ҳам эмас. Ҳар битта ижодкор одам¸ агар Худо унга шунақа маҳорат берган бўлса¸ ўзи жавоб беради. У алдай олмайди. Маҳорати бўлса¸ алдай олмайди. Шоир ҳам алдай олмайди¸ рассом ҳам алдай олмайди. Фотограф¸ ижодкор сифатида¸ рассом сифатида бўлса¸ алдай олмайди. Мана Ван Гогнинг расмларини кўргансизку. Олган расмлари ўша одамга вообше ëқмаган. Кейин битта қизиқ нарса бўлганки¸ қанчадир йиллар ўтгандан кейин¸ сиз бу ситуацияни мендан яхши биласиз¸ ўша расми чизилган одамлар худди ўша расмга ўхшаб қолган. Худойберган Девоновда шунақа маҳорат бўлганки¸ одамнинг ўзи кўрмаган нарсани фотоаппарат объективи орқали у кўра олган. Бизларнинг кайфиятимиз¸ бизларнинг дунëқарашимиз барибир объективни алдай олмайди. Битта сентиментал томони бор. ВГИПга имтиҳонга кетаëтганимда Худойберган Девоновнинг руҳига мурожаат қилганман. Мен айнан Худойберган Девоновнинг руҳидан¸ Худодан сўрагандай¸ "ëрдам беринг!" деб сўраганман. Биласизми¸ оламан десанг ҳаëтнинг икир-чикирини хоҳлаган мамлакатингда оласан. Америкада ҳам¸ Англияда ҳам¸ минг ўзига тўқ мамлакатда ҳам қанақадир социалний қора темаларни топиш мумкин. Лекин мен ҳеч қачон қора тема изламаганман¸ излашни хоҳлайман ҳам.
Озодлик: Ўтган асрнинг 70-йилларида фототасвирчилик¸ кинооператорлик касбини танлар экансиз¸ бир кун келиб “Фотоаппаратда туширган расмларим учун жиноий жавобгарликка тортиламан” деб ўйлаганмидингиз?
Умида Аҳмедова: Ҳеч қачон. Хаëлимга ҳам келмаган. Биласизми¸ мен бу одамларсиз¸ ватанимсиз¸ бу тоғларсиз яшашимни фараз ҳам қила олмайман. Балки бу жуда баландпарвоз сўзлардир. Сиз мени яхши тушунсангиз керак. Биласизми¸ менинг оқ қора расмларим бор. Масалан қизлар сув кўтариб кетаяпти¸ тутлар¸ тутларнинг орасида отлар. Ўша расмлар 80-йилларда қолиб кетди. Ҳозир одамлар ҳам бошқача¸ ҳаëт ҳам бошқача. Эртага тарихда нима қолади? Одамлар қанақа кийинган¸ нима еган¸ нима ичган деган нарсалар қоладию. Одамларнинг¸ ҳатто¸ портретлари ҳам ўзгариб кетганда. 30-40 йиллардаги одамларнинг портретлари билан 21-асрдаги одамларнинг портретлари бошқача. Мен бу нарса келажак авлодлар учун қоладиган нарса деб ўйлаганман ҳар доим. Мана масалан урф-одатлар. Қаердан келиб чиққан? Масалан мозорга борса йиғлайди¸ бирортаси касал бўлса азобланади¸ тўйи бўлса хурсанд бўлади. Бу инсоннинг туйғусику.
Озодлик: 20 йил сизнинг тақдирингизда қандай акс этди ва бундан мамнунмисиз?
Умида Аҳмедова: Тақдиримдан¸ Худога минг қатла шукур¸ мамнунман. Бу нарсалар ҳам Оллоҳнинг иродаси билан бўлади. Оллоҳнинг синови. Бу бўлаëтган вазият ҳам Оллоҳнинг синови. Бу синовлардан ўтиш керак.
Озодлик: Ўз ҳаëтингизни болаларингизга раво кўрармидингиз?
Умида Аҳмедова: Биласизми¸ менинг болаларимнинг ҳаëтда ўзларининг йўли бор. Уларга Оллоҳ қанақа синов қўйганини мен билмайман. Масалан¸ ўғлим ижод йўлини танлади. У бошқача расмлар олади. У менга ўхшаб расмларни олмайди. Баҳоланки¸ у олдин менга ўхшаб расмлар оларди. Ҳозир умуман дунëқараши бошқа. Бу фақат Худонинг иши. Ҳар битта инсон¸ айниқса ижод билан шуғулланаëтган инсон барибир қанақадир синовларга дуч келади. Ҳар бир ижодкор одам у рассом бўлсин¸ қўшиқчи бўлсин¸ шоир бўлсин¸ агар ўзининг ичида принципи бўлса¸ қайси жамиятда яшашидан қатъий назар синовларга учрайди. Ҳеч қачон ҳеч кимнинг ҳаëти¸ айниқса санъат йўлини¸ ижод йўлини танлаган одамнинг ҳаëти сип-силлиқ бўлмайди. Ким билади энди болаларимга раво кўраманми йўқми. Она сифатида¸ албатта¸ болаларимга тўсиқ бўлмасин¸ ҳаëти сип-силлиқ бўлсин дейман. Ҳар бир она болалари учун Худодан яхшиликни сўрайди. Оллоҳ унақа синовлар берган бўлса¸ куч-қувват берсин. Танлаган йўлидан қайтмасин. Эсон-омон синовлардан ўтиб чиқсин¸ деб сўраймизда Худодан.
Озодлик: Мана 20-асрда сиз 20 йилча ижод қилдингиз. Мана 21-асрда ҳам 10 йилча яшаб қўйдик. 21-асрнинг илк 10 йиллиги ортда қолган пайтда ўзбек аëлларидан чиққан биринчи кинооператор¸ фотограф Умида Аҳмедованинг бир оғиз айтадиган гапи борми?
Умида Аҳмедова: Агар биз ўзимизнинг ижодимизда мактаб яратмасак¸ бизлар йўқ бўлиб кетамиз. Эртага ҳеч ким бизларни эсламайди. Қани энди бизларда ҳам шунақа шоирлар¸ ëзувчилар¸ киночилар¸ фотографлар чиқса. Чиқсин¸ арзийди. Мен ҳар доим шунақа деганман¸ деб ҳам келаман. Бу кунлар ҳам ўтиб кетади.