Ўзбек халқига "туҳмат" деб топилган суратлар
Ўзбекистонлик таниқли фототасвирчи ва кинооператор Умида Аҳмедова ўзбек халқига нисбатан туҳмат ва ҳақоратда айбланмоқда. - Умида Аҳмедова суратга олган тасвирлардан жамланган "Аëл ва эркак - тонгдан шомгача" фотоалбоми "Эркак ва аëл: урф-одатлар" ва "Бокиралик юки" ҳужжатли филмлари Ўзбекистон Ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистон воқелигига туҳмат дея топилган.
"Ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат" қилганликда айбланаëтган Умида Аҳмедова Ўзбекистонда аëллар ичидан етишиб чиққан илк кинооператор ҳисобланади. - У Москвадаги ВГИК киноинститутида таниқли санъат арбоблари қўлида таҳсил олган.