Халқаро Санъатшунослар уюшмаси суратлари ва ҳужжатли филми орқали "ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганлик"да айбланаëтган ўзбекистонлик фотограф ва видеотасвирчи Умида Аҳмедова ҳимоясига чиқди.
- Сўз эркинлиги қонун билан бошқариладиган ҳар бир давлатнинг муҳим тамойилларидан биридир. Санъат асарининг муҳокамаси расмийлар ёки куч ишлатар тизимларига эмас, балки эксперт ва томошабинлар ҳукмига ҳавола этилиши лозим. Фотограф Умида Аҳмедова ноёб истеъдод соҳиби ва у халқаро санъатшунослар томонидан тан олинган, дейилади Халқаро санъатшунослар уюшмасининг Ўзбекистон ҳукуматига йўллаган петициясида.
- Биз Ўзбекистон ҳукуматини мамлакат қонунларига риоя қилиш ва санъатшуносларнинг эркин ижод қилиш ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирамиз. Ўзбекистон адлия тизими оқибатларини олдиндан айтиб бўлмайдиган хавфли қарор қабул қилмоқда. Бу нарсани олдини олиш учун биз барча имкониятларни ишга солмоғимиз даркор, дейилади дунёнинг 1000 га яқин етакчи санъаткори, ёзувчи, киноактёр, режиссёр ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари имзолаган мазкур петицияда.
Ушбу ҳужжатга имзо чекканлар орасида таниқлик рус ёзувчиси Андрей Битов, Канада қироллик жамияти аъзоси, профессор Шерри Симон, нью-йорлик шоир, “Интерпоэзия” журнали муҳаррири Эндрю Гритсман, шунингдек, ўзбек киноактёри Сайдулло Мўлдахонов ва рассом Тимур Аҳмедовлар ҳам бор.