Эрон ҳукумати агар мухолифат Теҳронда янгидан норозилик намойишлари уюштиргудек бўлса, намойишчиларга қарши кескин чоралар қўлланилиши ҳусусида огоҳлантирди.
Эрон полицияси бошлиғи Исмоил Аҳмадий Муқаддам "Қонун бузаётган фуқароларга шафқат қилинмайди", дея таъкидлади.
11 феврал куни Эронда Ислом инқилобининг 31 йиллиги кенг нишонланади. Мухолифат эса ушбу кундан фойдаланиб Теҳронда оммавий норозилик намойиши ўтказишни режаламоқда.
Ўтган йилнинг июн ойида бўлиб ўтган сайловда Маҳмуд Аҳмадийнажод ғолиб деб топилгандан буён, Эрон мухолифати бир неча бор норозилик намойишлари уюштирди.
Намойишлар чоғида рўй берган тўқнашувларда камида 8 киши нобуд бўлди, юздан зиёд шахс ҳибсга олинди. Яқинда эса мухолифат намойишларига алоқадорликда айбланган ўндан зиёд шахсга Эрон суди ўлим жазоси тайинлади.