Афғонистон расмийларига кўра, НАТО қўшинларининг Толибон жангариларига қарши режалаган кенг кўламли ҳарбий амалиётлари арафасида фуқаролар Маржоҳ шаҳрини шошилинч тарзда тарк этмоқда.
Ҳелманд вилоятининг Маржоҳ шаҳрида 80 мингдан зиёд киши истиқомат қилади ва Ассошиэйтед пресс агентлигига кўра, шу кунгача юздан зиёд оила шаҳарни тарк қилган.
Яқин кунлар ичида АҚШ ва Афғонистон қўшинларининг шаҳарга ўрнашиб олган Толибон жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар бошлаши кутилмоқда.
Айни пайтда Толибон матбуот вакили Ғарб ахборот агентликларига жангарилар Маржоҳ шаҳри атрофига тўпланаётгани ва ҳукумат кучларига қарши курашишга тайёр эканликларини маълум қилди.