Эронда аксилҳукумат намойишларида иштирок этгани учун қамалган мухолифат етакчиларидан бири, Ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Муҳсин Аминзода гаровга озод қилинди.
ИСНА агентлигининг хабар қилишича, Муҳсин Аминзода 700 минг АҚШ доллари эвазига озод қилинган.
Мухолифат етакчиси 2009 йилнинг июн ойида президент сайлови натижаларига қарши Теҳронда бўлиб ўтган аксилҳукумат намойишларидан сўнг ҳибсга олинган. Яқинда Теҳрон суди собиқ амалдорни олти йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
Муҳсин Аминзода рухсат берилмаган йиғинларда қатнашиш ва Эрон режимига қарши ташвиқот ишлари олиб борганликда айбдор деб топилган.