Аҳмадийнажод Сурияга сафар қилди

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Дамашқда Сурия президенти Башар ал-Асад билан музокаралар ўтказди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Аҳмадийнажод АҚШнинг Дамашқни Эрондан узоқлашишга чақирганига қарамай, икки давлат ўртасидаги алоқалар изчил ривожланиб бораётганини билдирди.

Чоршанба куни АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эрондан узоқлашиш борасида расмий Вашингтон Сурияга босим ўтказаётганини таъкидлади.

Сурия президенти Башар ал-Асад, ўз навбатида АҚШ чақириқларидан “ҳайратга” тушганини маълум қилди.