Туркиялик кинорежиссёр Семиҳ Қоплонўғли суратга олган “Бол” филми Халқаро Берлин кинофестивалининг олий мукофоти - “Олтин айиқ”ни қўлга киритди. Ушбу филм асал етиштирувчи дадасини излаб ўрмонда адашиб қолган 6 яшар болакай ҳақида.
Туркиялик кинорежиссёр Семиҳ Қоплонўғли суратга олган “Бол” филми Халқаро Берлин кинофестивалининг олий мукофоти - “Олтин айиқ”ни қўлга киритгани ҳақда аввал хабар қилинган эди. Ушбу филм асал етиштирувчи дадасини излаб ўрмонда адашиб қолган 6 яшар болакай ҳақида. Қоплонўғлининг бу филми Юсуф учлиги деган трилогиянинг якуни бўлди. Бундан олдинги “Сут” ва “Тухум” филмларида бошланган мавзу “Бол” филмида якун топди.
Озодлик “Берлинале” фестивалининг бу йилги ғолиби, туркиялик кинорежиссёр Семиҳ Қоплонўғли билан суҳбатлашди.
Озодлик: Муҳтарам Семиҳбей, филмингиз Берлин фестивалида бу даражада муваффақият қозонишини сиз кутганмидингиз?
Семиҳ Қоплонўғли: Ҳақиқатан филм жуда машҳур бўлди. Аслида биз бу филмни эндигина тугатиб фестивалга тақдим этган эдик. Филм ижодкорлари ва актёрлари билан бирга шу филмни биринчи марта фестивал кино салонида томоша қилдик, десак ҳам бўлади. Филм тугаб, кинозалдан чиқарканмиз томошабинлар, журналистлар ва фестивал жюри ҳайъати аъзоларидан жуда кўп мақтовлар эшитдик.
"Филм бизга жуда ёқди, жуда таъсирчан, ҳиссиётли филм", дейишди улар. Шундан кейин, биз филмимиз бирон соврин олармикан деган ўйда фестивал якунини кута бошладик. Филм томошасидан тўрт кун ўтиб, мукофот бериш маросимига бораётганимизда ҳам, тўғриси, филмимиз фестивал бош совринини олади деб ўйламаганмиз. Ва ниҳоят "Олтин айиқ" бизга берилди, бошимиз осмонга етди.
Озодлик: Бол ўзбекчада ҳам бол, сут ўзбекчада ҳам сут. Сизнинг бу филмларингизни ўзбек томошабини қандай томоша қилиши мумкин?
Семиҳ Қоплонўғли: Бизнинг Маданият вазирлигимиз, яъни Туркия Маданият вазирлиги вақти-вақти билан Ўзбекистонда, Қозоғистонда, Қирғизистонда, Туркманистонда ва Озарбайжонда бу ўлкаларнинг вазирликлари билан ҳамкорликда турк филмлари ҳафталикларини ўтказиб туради. Балки шундай ҳафталикларда филмимиз томоша қилинар ёки бўлмаса филмимиз, кинопрокат билан шуғулланадиган ширкат бу борада келишса¸ Ўзбекистонда у катта экранларга чиқарилиши ҳам мумкин.
Озодлик: Рус кино мунаққидлари фикрича, сиз суратга олган "Бол" филми машҳур рус режиссёри Андрей Тарковский ёки бўлмаса италиялик Микаланжело Антаниони филмларига ўхшаб кетади. Бу ўхшашлик шунчаки тасодифми?
Семиҳ Қоплонўғли: Тўғри, мен ҳам маънавиятга кўп урғу бераман. Одамнинг руҳий, метофизик дунёсига кўп урғу бераман. Бу филмимда ҳам одамнинг руҳий, илоҳий дунёси биринчи планга чиққан. Мен ҳам инсон руҳи, илоҳий томонларини акс эттирган ҳолда томошабин эътиборини тортишга ҳаракат қиламан, томошабинни ўйлантиришга мажбур қиладиган асар яратишга ҳаракат қиламан. Ўзим ҳам Тарковский, Микеланжело филмларини томоша қилганман ва ўхшашлик борлиги тўғри.
Озодлик: Ҳозир сиз билан Туркияда ҳарбийлар ва иқтидордаги диний илдизларга эга ҳукумат ўртасида зиддиятлар кучайган бир пайтда суҳбатлашаяпмиз. Туркияда ҳарбий зобитларнинг фитнада айбланиб ҳибсга олиниши билан боғлиқ бу воқеаларга бирон фикр билдира оласизми?
- Очиғини айтсам, бунақа мавзуларда гапиришни хоҳламайман. Чунки булар ўткинчи муаммолар. Санъат эса абадийдир¸ дейди Семиҳ Қоплонўғли.
Берлин кинофестивалининг мукофотлари 20 феврал куни топширилди.
“Кумуш айиқ” мукофотини “Арвоҳ ёзувчи” филмининг ижодкорларидан бири Алаин Сарде олди.
"Энг яхши эркак роли ижрочиси" соврини россиялик актёрлар Григорий Добринин ва Сергей Пускералисга насиб этди.
“Энг яхши аёл роли ижрочиси” мукофоти билан эса япониялик акстриса Шинобу Теражими тақдирланди.
Берлин кинофестивалининг мутлоқ ғолиби деб топилган Туркиянинг “Бол” филмига туркиялик Семиҳ Қоплонўғли режиссёрлик қилган. Берлин кинофестивалининг узоқ йиллик тарихида икки марта олтин айиқ туркларга насиб этди. 2004 йилда Фотиҳ Оқин суратга олган “Деворга қарши” номли турк филми ҳам Берлин кинофестивалида биринчи мукофотга сазовор бўлган эди.