Ўзбекистонда Халқ таълим вазири Ғайрат Шоумаров ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Азимжон Парпиев президент Ислом Каримов қарори билан ишдан бўшатилди.
Бу хабарни Озодлик билан суҳбатда ҳар иккала вазирлик кадрлар бўлими тасдиқлади¸ аммо вазирларнинг нима сабаб билан ишдан бўшатилганига изоҳ беришни истамади.
Азимжон Парпиев ва Ғайрат Шоумаров 2008 йилдан буён вазирлик лавозимида ишлаб келган.
Ўтмишда Азимжон Парпиев Тошкент тўқимачилик институти, Ғайрат Шоумаров эса Жаҳон тиллари давлат университети ректори бўлган.
Айрим манбаларга кўра¸ вазирларнинг ишдан бўшатилиши таълим соҳаси куратори ҳисобланган Рустам Қосимовнинг яқинда ҳукумат таркибидан четлаштирилиши билан бевосита боғлиқдир.