Пентагон расмийларига кўра, мамлакат Мудофаа вазири Роберт Гейтс АҚШнинг “Blackwater” хусусий қўриқчи фирмасининг Афғонистондаги номақбул деб айтилаётган фаолиятидан ташвиш билдирган.
Маълум бўлишича, Сенатнинг ҳарбий масалалари бўйича махсус қўмитаси Пентагонга мурожаат қилиб, Мудофаа вазирини қайд этилгани айтилаётган қонунбузарликлар туфайли АҚШ фирмасига бир миллиард долларлик шартнома бериш тўғрисидаги қарорни қайта кўриб чиқишга чақирган. Роберт Гейтс ушбу масалани тафтиш қилишга ваъда берган.
“Blackwater” фирмаси ҳозирда “Xe” номи билан Афғонистонда фаолият юритиб, афғон хавфсизлик хизмати ходимларининг малакасини оширишга кўмаклашиб келмоқда.
Ироқда ҳам фаолият юритган “Blackwater” фирмаси ходимлари 2007 йилда Бағдоддаги отишма чоғида 17 фуқаронинг ўлими билан боғлиқ катта жанжалга аралашиб қолган эди.