Якшанба куни Россияда бўлиб ўтган минтақавий сайловларда ҳукмрон “Ягона Россия” партияси етакчилик қилмоқда.
Россия Марказий сайлов комиссиясига кўра, парламентдаги барча тўрт партия "Ягона Россия", Коммунистлар, Либерал демократлар ва “Адолатли Россия” вакиллари саккизта региондаги маҳаллий парламентга ўтишга муваффақ бўлганлар. Либерал демократлар, Коммунистлар ва “Адолатли Россия” партиялари сайлов натижаларидан мамнун эканликларини билдирдилар.
Айни пайтда “Ягона Россия” партияси Иркутск ҳамда Уст-Илим мэри лавозими учун ўтказилган сайловда мағлуб бўлди.
Россия Марказий сайлов комиссияси якшанба кунги сайловда жиддий қонунбузарчиликлар аниқланмаганини билдирди. Бироқ мустақил кузатувчилар бир нечта сайлов участкаларида ноқонуний ташвиқот ишлари олиб борилгани, сайловчилар овозини сотиб олиш ва оламдан ўтган шахслар ҳужжатларидан фойдаланиш каби ҳолатлари қайд этилганини маълум қилдилар.
Новосибирск ва Курган вилоятларида эса бир қанча фуқаро маҳаллий сайлов қўмиталари ҳаракатига норозилик тариқасида очлик эълон қилган.