Петербургда тақирбошлар устидан маҳкама бормоқда

Санкт Петербург шаҳар суди ҳайъати Ўзбекистон фуқароси қотиллиги ва Арманистон, Молдова ва Камерун фуқароларига ҳужум қилишда айбланган 11 нафар талабага нисбатан айблов хулосасини эълон қилди.

Терговчиларнинг билдиришича, барча ҳужумлар ва қотиллик миллий нафрат асосида содир этилган.

Маълум бўлишича, Ленинград вилояти ва Санкт Петербургда истиқомат қилувчи 11 нафар талаба ўзаро тил бириктирган ҳолда 2007 йилниг феврал ойида хориж давлат фуқароларига ҳужум қилганлар. Жумладан¸ айбланувчилардан тўққиз нафари Санкт Петербург шаҳрида Ўзбекистоннинг икки фуқаросига ҳужум қилган. Оқибатда ўзбеклардан бири воқеа жойида нобуд бўлган, иккинчиси шифохонага ётқизилган.

Айни пайтда¸ Санкт Петербург шаҳар судининг айбланувчиларга нисбатан жазо белгилаши кутилмоқда.