ЕИнинг Ташқи алоқалар бўйича мутасадисси Кэтрин Эштон Қуддусда Исроил президенти Шимон Перес билан музокаралар ўтказди.
- Мен бу ерга иккита мақсад билан келдим. Биринчи мақсадим тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш, ЕИнинг бу каби жараёнда муҳим рол ўйнашишига эришиш, бундан ташқари маҳаллий етакчиларни ташвишга солаётган муаммоларни муҳокама қилиш ва биз қўллаб-қувватлаётган лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан яқиндан танишишдан иборат. Иккинчи мақсадим эса ўзаро алоқалар, хусусан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилишдан иборат, деди Кэтрин Эштон.
ЕИ мутасадисси Ғазо сафари чоғида Ҳамас ҳаракати расмийлари билан учрашмаслигини маълум қилди. Эштон хоним Ғазода ЕИ кўмагида амалга оширилаётган кўмак дастурлари билан яқиндан танишмоқчи эканини таъкидлади.
ЕИ расмийсининг Қуддусга сафари давом этаётган бир пайтда Ғазодан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми амалга оширилди. Ракета ҳужуми оқибатида Исроил ҳудудида ишлаётган хорижлик меҳнат мухожири нобуд бўлди.
Мазкур ҳужум учун масъулиятни Ансар-ал-Сунна гуруҳи ўз зиммасига олди.