Ўзбекистон Словенияда бизнес-форум ўтказади

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизматига асосланиб CA-NEWS ахборот агентлигининг билдиришича, Словения пойтхти Люблянада “Ўзбекистон иқтисодий потенциали” номли бизнес форум ўтказишдан мақсад маҳаллий бизнес доираларига республикадаги иқтисодий имкониятлар ҳақида батафсил маълумот беришдан иборат.

Айни пайтда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги ҳам словениялик ҳамкорлар билан икки томонлама учрашувлар ўтказишни режаламоқда.

Ўзбекистон билан тадбирларга Словения томонидан Ташқи ишлар вазирлиги, Тадбиркорлик ва хорижий инвестициялар бўйича давлат агентлиги ва Словения савдо-саноат палатаси ҳомийлик қилмоқда.