АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Исроил ҳукуматининг Қуддусда янги турар жой биноларини қуриш режаси Яқин Шарқ тинчлик жараёнига тўсқинлик қилаётганини билдирди.
Клинтон хонимнинг ушбу баёноти жамоатчилик масалалари бўйича АҚШ-Исроил қўмитасининг Вашингтонда ўтказилаётган анжумани чоғида янгради.
-Қуддус шарқидаги янги қурилиш ишлари ўзаро ишончга путур етказиб, тинчлик музокараларини хавф остига қўймоқда. Биз ушбу музокараларни тинчликка эришиш йўлидаги муҳим қадам деб биламиз. Ҳар иккала томон ҳам музокараларнинг кераклигини билдириб уни олқишлаганлар. Бундан ташқари минтақадаги айрим кучларнинг АҚШ ва Исроил ўртасида юзага чиққан вазиятдан фойдаланишга уриниб кўриниш тахдиди ҳам мавжуд. Бундай вазиятда эса АҚШ тинчлик жараёнида муҳим рол ўйнаш имкониятидан мосуво бўлиши мумкин,-деди Ҳиллари Клинтон.
АҚШ Давлат котиби, шунингдек Вашингтон Тел-Авив билан юзага чиққан келишмовчиликларга қарамай Исроил хавфсизлигини таъминлаш борасида ўз зиммасига олган мажбуриятларга содиқ қолажагини таъкидлади.
Исроил ҳукуматининг Қуддус шарқида 1600та янги турар жой биноси қуриш режаси АҚШнинг кескин танқидига учради. Мамлакат Бош вазири Бенямин Нетаняҳу қурилиш ишларини тўхтатишга оид Вашингтон чақириқларини инкор қилиб, ўз ҳукумати мазкур режадан воз кечмаслигини билдирди.