Араб давлатлари лигаси саммити ниҳоясига етмоқда

Ливияда Араб давлатлари лигаси етакчиларининг саммити ниҳоясига етмоқда.

Саммитнинг биринчи кунида Араб давлатлари лигаси Бош котиби Амр Мусса Араб давлатлари лигасига аъзо 22 давлат етакчиларини Эрон билан унинг минтақада тобора ортиб бораётган таъсири ва можароли ядровий дастури юзасидан тўғридан-тўғри мулоқот бошлашга чақирди.

Амр Мусса, шунингдек, Эрон ва Туркия вакиллари иштирокида минтақавий ҳамкорлик форуми ўтказишни таклиф қилди.

Мазкур саммитда Яқин Шарқ тинчлик жараёнига оид масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Араб давлатлари лигаси Бош котиби Исроил ҳукуматининг шарқий Қуддусда янги турар-жой биноларини қуриш режаси Яқин Шарқ тинчлик жараёнига салбий таъсир кўрсатиши хусусида огоҳлантирди.