Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерманга кўра, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ўтган йилги уруш чоғида Исроил ҳукуматидан Ғазони бошқараётган Ҳамас ҳаракатини ҳокимиятдан четлатишни сўраган, бироқ кейинчалик Исроилни уруш жиноятларида айблаб чиққан.
Маҳмуд Аббос ёрдамчиларидан бири бу каби айбловларни инкор қилиб, Исроил ҳукуматини АҚШ ташаббуси билан ўтказилиши кутилаётган тинчлик сўзлашувларини янада чигаллаштиришга уринаётганликда айблади.
Ўтган йилги уруш чоғида Авигдор Либерман Исроил ҳукумати таркибида бўлмаган.
Айни пайтда Исроил Бош вазири Эхуд Олмерт ёрдамчиларидан бири Либерман баёнотини ҳақиқатга яқин дея атади.
Ҳамас ҳаракати эса Маҳмуд Аббосни ўтган йилги ҳарбий можарода Исроилни қўллаб қувватлаганликда айблаган эди.