Карзай толибларни тинчликка чорлади

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Қундуз вилоятидаги толибларни зўравонликлардан воз кечишга чақирди.

Хабарларга кўра, Ҳамид Карзай мамлакатдаги АҚШ ва НАТО қўшинлари қўмондони генерал Стенли МакКристал ҳамроҳлигида Қундуз вилоятига сафар қилиб, юздан ортиқ маҳаллий етакчилар ва қабила оқсоқоллари билан музокаралар олиб борган.

Қундуз вилояти ҳокими Муҳаммад Умар, ўз навбатида НАТО ва ҳукумат кучлари жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказишни бошлагандан буён вилоятда хавфсизлик вазияти тобора ёмонлашиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Келаси ойлар давомида Қундуз вилоятига АҚШнинг бир неча минг аскарини сафарбар қилиш режаланган. Ҳозир вилоятда Германиянинг 4500 минг аскари хизмат қилмоқда.