17 апрел куни Қирғизистон жанубидаги Жалолобод шаҳрида ҳокимиятдан четлатилган президент Қурмонбек Бакиев тарафдорлари вилоят ҳокимияти биносини эгаллаб олдилар. Бир неча соатлик музокаралардан кейин улар маъмурий бинони тарк этдилар.
Шанба куни эрталаб Жалолободга собиқ президентнинг укаси Жанибек Бакиевни тутиш бўйича махсус операцияга бошчилик қилиш учун мамлакат ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бўлўт Шерниязов келди.
Шерниязов 7 апрел куни намойишчиларга қарата ўт очишга буйруқ берганликда айбланаётган Давлат қўриқчилик хизматининг собиқ раҳбари Жанибек Бакиев яшириниб ётгани тахмин қилинмиш Тейит қишлоғини қуршовга олиб турган бир пайтда Жалолобод шаҳридаги Барпи театри олдида бутун вилоятдан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари йиғила бошлади.
Ҳуқуқ-тартиботчилар куни кеча қўлга олиниб, Бишкекка олиб кетилган собиқ мудофаа вазири Бақтибек Қалиевнинг озод қилинишини, ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бўлўт Шерниязовнинг истеъфога кетишини ҳамда собиқ ички ишлар вазири Мўлдўмуса Қўнғантиев вазифасига тикланишини талаб қилдилар. Шунингдек, улар апрел ойининг биринчи ҳафтасида Талас ва Бишкекда содир бўлган воқеалар чоғида жабрланган милиция ходимларига товон пули берилиши ва маошлар оширилишини талаб қилдилар.
Милиция ходимларини тинчлантириш учун Шерниязовнинг шахсан ўзи келди. Аммо вазир гап бошлаши биланоқ уни ўраб олиб, ура кетдилар. Шерниязов Жалолобод шаҳар милицияси раҳбари аралашуви билангина норозилар қуршовидан чиқа олди ва ўзини кутиб турган машинага ўтириб кетди.
Бу орада Жалолободнинг Эркиндик майдонида Қурмонбек Бакиев тарафдорлари бўлган бир гуруҳ аёллар вилоят маъмурияти биносига бостириб кирди. Озодлик радиосининг Жалолободдаги мухбирига кўра, Бакиев тарафдорлари бинони ичкарисидан қулфлаб олганлар ва ичкарига ҳеч кимни киритмай қўйганлар.
Ҳокимият биноси ёнига тўпланган Бакиев тарафдорлари аввалги ҳукуматни ҳокимиятга қайтариш ҳамда ҳозирги муваққат ҳукуматни ноқонуний деб эълон қилишни талаб қилган.
Бино ичкарисига кириб олган аёллар Жалолобод вилоят губернатори вазифасини бажарувчи Бектур Асановни гаровга олишларини билдирганлар, аммо кўп ўтмай уни қўйиб юборганлар.
Намойишчиларни тинчлантириш учун келган Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчиси Турсунбой Бакир ўғли ҳам илиқ қарши олинмаган - Қурмонбек Бакиевнинг 20 чоғли дарғазаб қишлоқдоши уни ўраб олган. Норозилар Бакир ўғлига “сен муваққат ҳукумат вакилисан” деб, уни гаровга олишларини, Миллий телеканалдан чиқиш имконияти берилганидан кейингина элчини озод қилишларини билдирганлар. Ярим соатлар давом этган музокаралардан кейин уни ҳам қўйиб юборганлар.
Шундан сўнг намойишчилар вилоят телевидениесига (ЖТР) қараб юрганлар. Телевидение директори Бақтиқан Ажимаматова хонасига кирган 15 чоғли одамга, каналга берилган лизенцияга мувофиқ, ЖТР соат кечки 18 дан 23 гачагина чиқа олиши мумкинлиги тушунтирилганидан кейин намойишчилар ўз мурожаати ёзиб олинишига рози бўлишган, сўнгра бинони тарк этишган.
Аснода 17 апрел куни Қурмонбек Бакиев қишлоғи бўлмиш Тейитда Давлат қўриқчилик хизмати собир раҳбари Жанибек Бакиевни қўлга олиш учун махсус операция ўтказилган. Аммо Жанибек Бакиев яширингани гумон қилинмиш уйга кирган гуруҳ уйдан қидирилувчини топмаган. Бакиевнинг қишлоқдошлари Жанибек икки кун аввал Тейитдан кетганини айтганлар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанибек Бакиев Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари билан музокара ўтказишга рози бўлган эди. Аммо кеча “Интерфакс” ахборот агентлигига интервю берган Жанибек Бакиев янги ҳокимият собиқ мудофаа вазирини алдаб ҳибсга олганини, сўнгра уни зўрлик билан Бишкекка олиб кетганини, шу важдан ўзининг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан учрашишдан бош тортишга тўла ҳақли эканини айтган.
Шунингдек, Жанибек Бакиев кўмак сўраб ЕХҲТга мурожаат қилиш нияти борлигини ҳам билдирган.
Айрим норасмий манбалар Давлат қўриқчилик хизматининг собиқ бошлиғи Қирғизистонни аллақачон тарк этганини айтмоқдалар.
Айни пайтда Жалолободда аввалги расмийларни қўллов намойишлари давом этиши кутилмоқда. Собиқ мудофаа вазири Бақтибек Қалиевни озодликка чиқариш гуруҳи раҳбари Абдаким Қушбақовнинг Озодликка билдиришича, собиқ вазир тарафдорлари унинг қўйиб юборилиши талаби билан Жалолобод шаҳри марказий майдонида яна намойиш ўтказмоқчи.
15 апрел куни Жалолободда қўлга олиниб, ҳозирда Бишкекдаги Миллий хавфсизлик давлат хизмати вақтинча сақлаш ҳисбхонасида сақланаётган Бақтибек Қалиев 7 апрел воқеалари юзасидан тергалмоқда.