Таиланд пойтахти Бангкокда бир ойдан буён норозилик намойишлари ўтказиб келаётган мухолифат етакчилари ўз тарафдорларини норозилик намойишларини давом эттиришга чақирдилар.
Собиқ бош вазир Таксин Синаватра тарафдорлари ўтган ҳафта Бангкок марказидаги йирик савдо марказини ишғол қилиб, ўзига қароргоҳ қилиб олган. Айни пайтда хавфсизлик кучларининг савдо марказини намойишчилардан тозалашга уриниши ҳам хабар қилинмоқда.
Бугун телевидение орқали чиқиш қилган амалдаги бош вазир Абҳисит Вежжажива намойишчиларнинг истеъфога чиқиш ва муддатидан аввал сайловлар ўтказиш тўғрисидаги талабларини яна бир бор рад этди.
Бундан ташқари, бош вазир намойишчилар томонидан босиб олинган савдо маркази яқин фурсат ичида норозилардан тозаланишини ҳам маълум қилди.