Чеченистон президенти Рамзон Қодиров ўтган йил Австрияда чеченистонлик қочқин Умар Исроиловнинг ўлдирилишига алоқаси бўлиши мумкинлигига оид Австрия маъмурлари иддаоларини инкор қилди.
Вена шаҳри прокуратураси вакили Герхард Ярош сешанба куни Рамзан Қодировнинг ўз собиқ соқчиси Исроиловни ўғирлаб келишга буйруқ берганини билвосита тасдиқловчи далиллар мавжуд, дея таъкидлади.
Умар Исроилов 2009 йилнинг январида Венада ўлдирилган эди.
Айни пайтда Қодировнинг матбуот вакили Алви Каримов “Эхо Москви” радиосига берган интервюда “Ишонч билан айта олишим мумкин, Рамзон Қодиров қочқин Исроиловга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар қўллаш тўғрисида ҳеч кимга ҳеч қандай буйруқ бермаган”, дея таъкидлади.
2004 йили Австриядан бошпана олган Умар Исроилов Рамзан Қодировнинг одамларни ғайриқонуний ҳибсга олиши, маҳбусларни қийноққа солишда шахсан иштирок этиши тўғрисида айтиб берган.