Қирғизистон президент аппаратининг собиқ раҳбари қўлга олинди

Қирғизистон Бош прокуратурасидаги манбанинг Озодликка айтишича, ҳозирда Канибек Жороев Миллий хавфсизлик хизматининг Бишкекдаги ҳибсхонасига ўтказилган ва у хизмат ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.

Келиб чиқиши Қирғизистон жанубидан бўлган Жороев ҳокимиятдан ағдарилган президент Қурмонбек Бакиевнинг яқин иттифоқчиси бўлган.

Айни пайтда тарқатиб юборилган парламент аъзоси Гулнора Дербишева Озодликка жанубий Боткен ва Лайлак минтақаларида аҳолининг Жороев озод этилиши талаби билан имзо тўплаётганларини айтди.