Тўққиз мингдан ошиқ ўзбекистонлик меҳнат мухожири Қозоғистонда маъмурий жавобгарликка тортилди
30 апрел куни Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ўтказилган “Мигрант” рейдининг иккинчи қисми давомида, мамлакат ҳудудида ноқонуний яшаб келаётган 14 мингдан зиёд хорижлик меҳнат мухожирлари қўлга олингани маълум бўлди.
- Қозоғистонда ноқонуний яшаб келаётгани учун 9 минг 200 нафар ўзбекистонлик ва 1441 қирғизистонлик маъмурий жавобгарликка тортилди. Ўзбекистоннинг 6113 ва Қирғизистоннинг 1300 фуқаросининг мамлакат ҳудудида қолиш муддати қисқартирилди, - дея маълум қилди Озодликка Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ходими Олег Ивашенко.
Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги расмийсига кўра, 2 мингдан ошиқ бадарға қилинган хорижликларнинг асосий қисмини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этган.