Қирғизистон Бош прокуратураси собиқ президент Қурмонбек Бакиевни экстрадиция қилиш талаби билан Беларус Бош прокуратурасига расман мурожаат қилди.
Бундан бир оз аввал Қирғизистон муваққат ҳукумати Бакиевни ҳуқуқий дахлсизлик мақомидан маҳрум қилган эди.
Муваққат ҳукумат раҳбари ўринбосари Азимбек Бекназаров сешанба куни қилган чиқишида Бакиевга қарши ўз ваколатларини суистеъмол қилганлик ҳамда икки ва ундан ортиқ одам ўлимига алоқадорлик каби айбловлар эълон қилингани билдирди.
6-7 апрел кунги Бишкекдаги қонли воқеалардан сўнг президент Бакиев мамлакатни тарк этиб Беларусдан бошпана топган эди.