Германия парламентининг қуйи палатаси молиявий бўҳрондан жиддий зарар кўрган Грецияга бир неча миллиард евролик ёрдам кўрсатишга оид ҳукумат режасини маъқуллади.
Германия евроҳудуд давлатлари орасида Грецияга энг катта миқдорда маблағ ажратмоқда.
Қарийб 22.4 миллиард евро ажратишга оид ҳукумат режасини Германия парламенти юқори палатасининг ҳам қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.
Евроҳудуд давлатлари ва Халқаро валюта жамғармаси Грецияга жами 110 миллиард евролик ёрдам дастури ажратишга ваъда берган. Бироқ аксар кузатувчилар ушбу ёрдам дастурининг Грецияни жорий бўҳрондан чиқариш учун етарли эмаслигини таъкидламоқдалар.