Афғонистон президенти АҚШга жўнаб кетди

Вашингтонга тўрт кунлик сафари давомида Ҳамид Карзай АҚШ президенти Барак Обама, Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Мудофаа вазири Роберт Гейтс билан музокара олиб боради.

Икки томон расмийлари Афғонистон раҳбарининг АҚШга бу галги ташрифи муҳим эканини таъкидламоқда.

Ўтган ҳафта Афғонистон президенти матбуот котиби Карзайнинг Вашингтонга сафарини “ўта муҳим” ташриф дея бахолаган.