2005 ва 2010 йил май ойида Андижон

Андижон: 2005 йил¸ 14 май - Бундан беш йил муқаддам 13 май куни Андижон маркази урушдан кейинги шаҳар ҳолига солинган эди.

Андижон: 2010 йил¸ 10 май - Бундан беш йил муқаддам мустақил Ўзбекистон тарихида мисли кўрилмаган қонли воқеаларга гувоҳ бўлган Андижон ҳокимлиги биносининг бугун Ўзбекистондаги минглаб ялтироқ бинолардан мутлақ фарқи йўқ.

Андижон: 2005 йил¸ 14 май - Бундан беш йил муқаддам Бобур майдони исмсиз қурбонлар омборига айлантирилди.

Андижон: 2005 йил¸ 14 май - Андижонликлар ўз яқинлари ўлигини тополмай овора.

Андижон: 2010 йил¸ 10 май - Беш йил бурун қон тўкилган¸ мурдалар қалаштирилган майдонда бугун атиргуллар қийғос очилган.

Андижон: 2005 йил¸ 14 май - 2005 йилнинг 14 май куни андижонликлар марказий боғ қаршисида мислсиз манзарага гувоҳ бўлдилар.

Андижон: 2010 йил¸ 10 май - Орадан беш йил ўтиб Алишер Навоий боғига андижонликлар истироҳат учун бормоқдалар.

Андижон: 2005 йил¸ 14 май - Беш йил муқаддам Бобур майдонидаги воқеаларга гувоҳ бўлган болаларнинг болалиги ўғирланди.

Андижон: 2010 йил¸ 10 май - Андижон марказидаги болалар боғи беш йил аввалги фожиадан бехабар андижонлик болаларнинг ҳамон севимли маскани.

Андижон: 2010 йил¸ 10 май - Андижон боғида болалар ўз ўйинлари билан овора.

Андижон: 2005 йил¸ 14 май - Андижон марказининг беш йил бурунги манзараси.

Андижон: 2010 йил¸ 10 май - Андижон марказидаги Бахт уйида тўйлар давом этмоқда.

Андижон: 2005 йил¸ 14 май - 13 май қирғининг тилсиз гувоҳлари.

Андижон: 2010 йил¸ 10 май - 2005 йил 13 май кунги қирғиннинг тилсиз гувоҳларидан бири Бобур ҳайкали орадан беш йил ўтиб Андижон чеккасига бадарға қилинган.

Андижон: 2005 йил¸ 14 май - Андижон марказининг 2005 ва 2010 йилги кўриниши орасидаги яна бир тафовут Аббос Бакиров номли театр биносининг буткул йўқ этилганидир.