Қозоғистон парламентининг қуйи ва юқори палаталари президент Нурсултон Назарбоевга элбоши мақомини бериш бўйича иккита қонун лойиҳасини қабул қилди. Мазкур қонунда, Назарбоев ҳаётига таҳдид солиш террорчилик xуружига тенглаштирилган.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга элбоши мақомини бериш бўйича илк ташаббус ўтган йилнинг сентябр ойида ҳукмрон “Нур Отан” партияси аъзолари томонидан киритилганди.
Жорий йилнинг 5 май куни қозоқ парламентининг қуйи палатаси депутатлари Назарбоевга элбоши мақомини бериш бўйича иккита қонун лойиҳасини тайёрлаш қарорига келгандилар.
12 май куни эса қозоқ парламенти қуйи палатасининг Остонада бўлиб ўтган ялпи мажлисда 99 фоиз депутат Нурсултон Назарбоевга элбоши мақомини бериш бўйича иккита қонун лойиҳасини тасдиқладилар.
Қуйи палатанинг бу қарори билан депутатлар Рўзиқул Холмуротов ва Рахмет Муқашевлар таништириб ўтдилар.
- Биринчи президентимизнинг дахлсизлиги у президентлик чоғида ҳам, истеъфога кетганидан кейин ҳам сақланади. Лойиҳада унинг маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилмаслиги қайд этилган. Шунингдек, қонун лойиҳаларида президентимиз умри охиригача ҳибсга олинмаслиги, тинтув ва сўроқ қилинмаслиги ҳам кўзда тутилган. Шу билан бирга, қозоқ президенти уйи ва унинг оила аъзолари мол-мулки дахлсизлиги бир умр сақланади, деди Рўзиқул Холмуротов.
Қозоқ депутатлари қабул қилган қонун лойиҳаларига мувофиқ, Нурсултон Назарбоев ҳаётига таҳдид солиш террорчилик ҳуружига тенглаштирилган. Шунингдек, қонун лойиҳасига кўра, Назарбоев суратига беҳурматлик қилган киши ҳам жиноий жавобгарликка тортилади.
- Мамлакатимиз президентига элбоши мақомини бериш ҳақида аллақачондан бери гапириб юрибмиз. Буни шаҳардаги одамлар ҳам, қишлоқлардаги одамлар ҳам бир неча йил давомида айтиб келишаяпти. Бу факт, буни барчамиз тан оламиз, деди депутат Кенжеғали Сағадиев.
13 май куни Қозоғистон Сенати ҳам парламент қуйи палатаси каби Нурсултон Назарбоевга элбоши мақомини бериш бўйича иккита қонун лойиҳасини тасдиқлади. Бу эса мамлакатдаги мухолиф кучларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди.
Мухолифатчиларнинг Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган йиғилиши ҳуқуқ-тартибот органлари ва махфий хизмати ходимларининг қаттиқ назорати остида ўтди.
Айни пайтда қозоғистонлик сиёсатшунос Дўсим Сатпаев Нурсултон Назарбоевга элбоши мақомини бериш ташаббуси Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар учун ҳам ўзига яраша модел сифатида хизмат қилиши мумкинлигини айтади. Сиёсатшунос фикрича, бу жараён минтақа давлатларида президент мавқеини кучайтиришга олиб келиши мумкин.
- Узоқ вақт давомида ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб қолиш каби муаммо Ислом Каримов олдида ҳам, жаноб Бердимуҳаммедов ва жаноб Раҳмонларнинг олдида ҳам турибди. Яъни Марказий Осиёда тақлид учун яна бир модел пайдо бўлди. Мен бу ерда Қирғизистонни назарда тутаётганим йўқ. Сабаби ҳозир у ерда бироз бошқача жараён кетаяпти. Аммо Қозоғистонда кечаётган жараёнлар маълум даражада Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида қизиқиш уйғотаяпти. Ва ҳозирда ўша давлатларнинг бирортаси бу моделни намуна сифатида қабул қилишини истисно қилиб бўлмайди, деди Дўсим Сатпаев.
Қозоғистон парламентининг ҳар икки палатаси томонидан маъқулланган мазкур қонун лойиҳалари эндиликда президент Нурсултон Назарбоевнинг ўзига имзо учун юборилиши кутилмоқда.
Кузатувчилар мазкур лойиҳаларни жорий йилнинг 6 июл куни 70 ёшини нишонлайдиган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев учун депутатлар томонидан армуғон этилган “муносиб совға” сифатида баҳоламоқдалар
Эслатиб ўтсак, 2007 йили қозоқ парламенти “Қозоғистон биринчи президенти тўғрисида”ги қонунни қабул қилганди. Ўша қонун президент Назарбоевга чекланмаган муддат давомида президент сайловларида ўз номзодини қўйиш ҳуқуқини берганди.