Қирғизистон жанубий пойтахтига газ узатилмай қолишига 18 майдан бошлаб Ўзбекистон Қирғизистонга газ беришни 50 фоизга қисқартиргани сабаб бўлди. Қирғизистоннинг ўзбек гази учун қарзи 1 млн. 600 минг долларга етган.
Ўш газ хўжалиги корхонаси раҳбари Тохиржон Алимовга кўра, Ўш вилояти ва шахрининг Қирғизгаз олдидаги қарзи 72 миллион сўмни ташкил этади:
- “Қирғизгаз” олдида Ўш вилояти ва Ўш шаҳрининг 72 миллион сўмча қарзи бор. “Қирғизгаз”нинг “Ўзтарнсгаз”дан республика бўйича 1 млн. 600 минг доллар қарзи бор. Кеча Ўзбекистонга 400 минг доллар ўтказилди. Шу қарзимизнинг ҳисобидан Ўзбекистон газ беришни 60 фоизга қисқартириб қўйди. Ҳозирги кунда шаҳар ва вилоятга соатига 2,5 минг куб метрдан газ бериларди. 18 майдан бери 800 куб метрга ўтказиб қўйишди. Бу 800 куб газ шаҳарга эмас, ҳатто кичик микрорайонга етмагани сабабли биз газни ўчириб қўйдик, деди “Ўшгаз” раҳбари ўринбосари.
Тоҳиржон Алимовнинг маълум қилишича, 17 май куни “Қирғизгаз” очиқ ҳиссадорлик жамияти магистрал газ қувурлари жанубий бошқармасига қарз сабабли газ берилишининг қисқартирилиши борасида “Ўзтрансгаз”дан телефонограмма олган.
Ўзгаз расмийнинг айтишича, ҳозирда “Қирғизгаз” “Ўзтрансгаз” билан музокара олиб бормоқда ва 19 май куни тушдан кейин шаҳарга газ берилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзтрансгаз” апрел ойининг иккинчи ярмида ҳам Қирғизистон жанубий пойтахти бўлган Ўш шаҳри ҳамда вилоятига газ беришни уч баробарга камайтирганди. Ўшанда Ўзбекистон томони Ўшга узатилаётган газ ҳажмининг озайтирилиш сабабларини изоҳламаганди.
Ўшанда ҳам Ўшгаз раҳбарлари буни газ ҳақининг Ўзбекистонга тўланмай қолиши билан изоҳлашган.
- Менимча, бунга фақат газ ҳақининг тўланмаётгани сабаб бўлиши мумкин. Бизда банклар 10 кунча ишламай қолди-ку. Бизнинг пулларимиз тўғри банкка тушарди, бироқ банкларга пул ўтказишлар таъқиқлаб қўйилган. Мижозларимиз газ ҳақини тўғридан-тўғри банкка ўтказишади, банклар эса пулларни “Қирғизгаз”га ўтказиб беради. “Қирғизгаз” эса пулни “Ўзтрансгаз”га ўтказиб беради. Ўша жараёнда узилиш бўлиб қолди. Менимча, газнинг озайтирилишига шу сабаб бўлса керак, деган эди Ўш газ хўжалиги раҳбари Маматқалиқ Аматов.
Айтиб ўтиш керакки, 7 апрел воқеаларидан сўнг Қирғизистон Муваққат ҳукумати мамлакатдаги бир неча банк фаолиятини вақтинча тўхтатган.
Муваққат ҳукумат аъзолари буни давлатга қарашли пулларнинг айрим кучлар томонидан ноқонуний тарзда мамлакатдан чиқариб юборилмаслигининг олдини олиш чораси ўлароқ изоҳлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йилнинг 5 февралида Ўзбекистон Қирғизистон жанубига газ беришни 50 фоизга камайтирганди.
Кейинроқ Қирғизистон Молия вазирлиги Қирғизистоннинг “Ўзтрансгаз” олдидаги қарзини тўлаш учун 143 миллион сўм ажратган ва қарз тўланган.
2010 йил учун Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги газ шартномаси 2009 йилнинг 29 декабрида Қирғизистоннинг ўша пайтдаги бош вазири Данияр Усеновнинг Тошкентга сафари чоғида имзоланган. Ўшанда Ўзбекистон томони газ нархини 2009 йилга нисбатан арзонлатишини маълум қилган, бироқ аниқ нархини белгиламаган.
Орадан бир ой вақт ўтгач, Ўзбекистон Қирғизистонга 2010 йилда табиий газни 220 доллардан сотиши маълум бўлди. 2009 йилда Қирғизистон Ўзбекистондан газнинг минг куб метри учун 240 АҚШ доллари миқдорида ҳақ тўлаганди.
Қирғизистонлик истеъмолчилар айни пайтда табиий газнинг бир куб метрини 13,5 сўмдан (тақрибан 30 цент – таҳр.) сотиб олмоқда.