Эркин микрофон - Келажаги йўқ давлатда бола туғишга нима бор?

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Болаларининг 80 фоизи саводсиз¸ борган жойи мардикорлигу фоҳишалик бўлиб қолган ўзбекистонликлар туғишни тўхтатиши керак¸ дейди жиззахлик аëл.
Мардикорни кўпайтиргандан кўра¸ туғмаганим афзал....

Жиззах вилоятидан қўнғироқ қилиб ўзини Раъно деб таништирган аëл “Ўзбекистон келажаги йўқ давлат, шунинг учун ҳукуматнинг туғилишларни камайтириш уринишларини қўллаб-қувватлайман”, дея гап бошлади.

Раъно: Мен Жиззах вилоятидан бўламан. Исмим Раъно. Бунга анча бўлиб кетди. Бирда оилаларни планлаштириш¸ бир-иккита боладан кейин кўп туғишни тақиқлаш тўғрисида эшиттириш тайëрлаган эдингизларда. Мен ўша ҳақда фикримни билдирмоқчи эдим. Ўша нарсани бизнинг ҳукуматимиз жуда ҳам тўғри қиладида. Қайси маънода айтаяпман? Бизда ўзи Ўзбекистоннинг келажаги йўқ¸ диктатор режими. Умуман айтганда келажаги йўқ давлат. Бундан кейин ëмон бўлса бўлади¸ ҳеч қанақа яхши бўлмайди. Ўзбекистонда ҳозир шундай бўлаяптики¸ боласини мактабда ўқитиш у ëқда турсин¸ даже боласи учун дастурхонга нон топиб бера олмаëтган оилалар жуда кўп. Шунинг учун нима кераги бор саводсиз болаларни кўпайтириб? Ҳақиқатан ҳам болани кўпайтиришнинг кераги йўқда.

Озодлик: Келажаги йўқ деяпсиз. Келажакка умид қолиши учун¸ ўзбек миллати сақланиб қолиши учун болалар туғилгани яхши эмасми?

Раъно: Туғилгани яхши¸ албатта. Мана масалан¸ менинг фарзандим йўқ. Ëшим 30 га етган¸ фарзандим йўқ. Нима учун? Чунки менинг фарзандим бўлса¸ шунга бирор бир шароит яратиб беришимга кўзим етмайди. Уни ўқитишга¸ келажакда бир яхши одам қилиб етиштиришга кўзим етмайди. Шунинг учун менинг фарзандим йўқ. Бошқа аëлларга ҳам шуни тавсия қилардимда. Мана шу Каримов режими турар экан бирор-бир яхшиликка умид қилиб бўлмайди. Ўзбекистоннинг ҳақиқий аҳволини кўриш учун Қўйлиқ бозорига бир бориб кўринг. Мактаб ëшидаги¸ боғча ëшидаги болалар куни билан сув сотади. Ҳаммаси водийдан келган¸ умуман оддий халқнинг аҳволини кўрса бўладида. Қўйлиқда “мостнинг таги” деган машҳур жой бор. Пенсия ëшидаги аëллар мардикорликка чиқиб туради. Сал нарироққа юрсангиз¸ она сути оғзидан кетмаган қизлар фоҳишалик қилиб туради. Шунақанги тиланчилар кўпайиб кетган. Оладигандан сотувчи кўп. Қўйлиқ бозорига борсангиз¸ шундай Тошкентнинг ойнасида. Шуларни кўриб туриб қанақа келажак ҳақида ўйлаш мумкин? Нима кераги бор сифатсиз болаларни кўпайтириб? Ундан кўра бола туғмай қўяверган яхши эмасми?

Озодлик: Сиз умид йўқлиги учун фарзандим йўқ¸ деяпсиз. Фарзандларни камайтириш учун аëлларни бичиб қўйиш яхшими?

Раъно: Бир томондан шуниси яхши эмасми? Мисол учун¸ менинг болам бор. Боламни ҳеч ўқита олмайман. Катта бўлганда у ким бўлади? Мардикор бўлади. Бошқа ҳеч нарса бўлмайди. Саводсиз бир бола бўлади. Ҳозир Ўзбекистонда 80 фоиз бола саводсиз¸ бозорда юрган болалар. 20 фоизи ўқиëтган бўлса¸ у ҳам бойларнинг болаларида. СНБ¸ прокурор¸ милицияларнинг болаларида. Шунинг учун қуруқ мардикорни кўпайтиравериб нима қилдик?

Озодлик: Шу нуқтаи назардан ҳукумат қилаëтган иш тўғри дейсизми? Сиз айтаëтган режимни ҳам яратган шу ҳокимиятку. Ундан кўра ҳокимиятни алмаштириш¸ вазиятни ўзгартириш йўлларини излаш яхшироқ эмасми?

Раъно: Ҳамма Ўзбекистон режимидан қўрқиб қолган. Мен чиқаман мана масалан. Бировни тортадиган бўлсам¸ “Сал бир оғиз гапирайлик. Сал бўлса ҳам ҳаққимизни талаб қилайлик” десам¸ у ўзидан қўрқади¸ оиласидан қўрқади. Мен чиқишим мумкин¸ лекин бошқаларни торта олмайман. Мен шу нарсани қиламан¸ деб анча уриниб кўрдим. Бўлмадида. Ҳеч қанақа натижа бўлмади. Шу даража бўлиб қолганда энди. Халқ қўрқиб қолганда. Бутун бошли Андижон қирилиб кетдию ҳеч ким индамади. Ҳеч нарса бўлмайди. Бундан бирор натижа чиқишига ҳеч ишонмайман. Шунинг учун саводсиз болаларни кўпайтириб нима қилдик? Келажаги йўқ нарса бўлгандан кейин.

Озодлик: Яхши бўлиб кетишига ҳеч кўзингиз етмайдими?

Раъно: Йўқ. Агар Каримов режими турар экан¸ ҳеч қанақа яхши бўлиб кетишнинг иложи йўқ.

Озодлик: Балки бирор кун келиб Каримов режими кетар?

Раъно: Энди Каримов режими билмадим.

Озодлик: Каримов режими сизнингча "ўлмас Кошчей"ми?

- Бу ўғлига¸ неварасига бўладигандай тожга ўхшаган нарса бўлиб қолдику. Мен шахсан ҳеч бир¸ оптимист бўлмаганим учунми¸ шунинг учун болани кўпайтиришнинг кераги йўқ¸ дейди жиззахлик Раънохон.


сарлавҳа

Қашқадарёдан қўнғироқ қилган суҳбатдошимиз исми сир қолишини истади. “Бир неча йилдан бери олий ўқув юртига кириш уринишларим, домлаларнинг таъмагирлиги туфайли самарасиз қолмоқда. Шунинг учун дилимдаги аламларни шеър қилиб битдим”, дейди бу йигитча.

- Ҳозир ўқиш пайти бошланаяптида. Баъзи бир домлалар бор. Минг билимингиз бўлса ҳам¸ ўқишга кириш учун сўрайдида. Ўқишга борганманда. Ўқишга неча йил бориб кира олмадим. Минг билим бўлса ҳам ¸домла биздан пул сўраб нима қилади. Домла айтган гапларни шеър қилдимда. Шуни айтиб бермоқчиман.

Ҳаëтда кўп порахўр¸
Товламачи таъмагир¸
Ўқишга кириш учун¸
Сўрар пул ëки сигир.

Кўрдим ўз кўзим билан¸
Бир ўқиш жойга борганда¸
Имтиҳондан ўтдим лекин¸
Пулим йўқлик қилганда.

Домлалар менга дейишди¸
Пулсиз иш битмайди¸
Билим билан ўқишга¸
Кириш асло кетмайди.

Домлалар мени чақириб¸
Жуда катта пул сўради¸
Ахир ўйламайдику¸
Пулни қайдан олади.

Кўза кунда эмас¸
Кунидаëқ синади¸
Нафс қургур ëмон нарса¸
Бир кун тешиб чиқади.

Косон туманининг чекка-чекка қишлоқларида ҳам билимли болалар кўп. Фақат улар ўқишга кира олмайди. Ҳамма нарса пул билан боғлиқ бўлиб кетган. Минг билимингиз бўлса ҳам қолиб кетаверасиз. Шуни айтмоқчи эдим. Ўқиш даври яқинлашаяптида¸ дейди олий маълумотли бўлиш орзусини бу йил ҳам амалга оширишга уриниб кўришни аҳд қилган қашқадарёлик суҳбатдошимиз.

***************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!