Толибон жангарилари Қандаҳордаги ҳарбий базага ракета ва қуролли ҳужум амалга оширди.
Халқаро кучлар қўмондонлиги тарқатган хабарга кўра, ҳужум оқибатида НАТО вакили ва афғонистонлик ишчилар тан жароҳати олган. Жангарилар эса базага кира олмаган ва чекинишга мажбур бўлган.
Бундан бир кун аввал Кобул шимолидаги Бағром ҳарбий базасига ҳам жангарилар томонидан ҳужум уюштирилиши оқибатида америкалик шахс нобуд бўлди, АҚШнинг камида тўққиз аскари тан жароҳати олди.
Жума куни эса Кобулда худкуш шахс ўзи бошқараётган машинани НАТО ҳарбий колоннаси ёнида портлатиб юборди. Мазкур ҳужум оқибатида хорижлик олти аскар ва тинч аҳоли вакилларидан 12 киши нобуд бўлди.