Олти кунлик сафар билан Пекинга борган Ҳиндистон президенти Пратибҳа Платил бугун хитойлик ҳамкасби Ху Цзинтао билан музокаралар ўтказди.
Хабарларга кўра, Пекин сўзлашувларида икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқалар истиқболи ва савдо-иқтисодий муносабатлар ривожига оид масалалар муҳокама қилинган. Музокаралар якунида эса ҳамкорликка оид бир қатор шартномалар имзоланган.
Бу Ҳиндистон раҳбарининг сўнгги 10 йил ичида Хитойга амалга ошираётган илк сафаридир.
Икки давлат чегара ҳудудида 1962 йилда рўй берган қисқа ҳарбий можародан буён Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар яқин йилларгача совуқлигича сақланиб қолган.
Бугунга келиб Хитой Ҳиндистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бирига айланган.