Гейтс: Анқаранинг Шарққа бурилиши учун ЕИ масъул

-Туркия ташқи сиёсатининг Шарқ томон ўзгариши учун Европа иттифоқи масъулдир, дея баёнот берди АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс.

Лондон сафари чоғида чиқиш қилган Гейтс сўзларига кўра, ЕИнинг Туркияни ўз сафига қўшиш масаласини чўзиб юбориши ва бу масалага жиддий ёндашмагани Анқара ташқи сиёсатининг Шарқ томон ўзгаришига сабаб бўлган.

- АҚШ ва унинг иттифоқчилари эндиликда Туркия билан алоқаларни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилишлари лозим, дея қўшимча қилди АҚШ Мудофаа вазири.

Пентагон раҳбари, шунингдек Исроил ва Туркия муносабатларининг кескинлашгани юзасидан ҳам хавотир билдирди. 31 май куни Исроил хавфсизлик кучларининг Ғазога инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган “Озодлик флотилияси”да рейд ўтказиши оқибатида тўққиз киши, жумладан саккиз нафар Туркия фуқароси нобуд бўлди.

Мазкур воқеа ортидан эса Анқара ва Тел-Авив алоқалари кескинлашди.