Қирғизистон жанубидаги яқинларини излаëтган ўзбеклар учун махсус форум!

+42 06 02 61 27 13 ëки +42 07 76 36 8434 рақамига қўнғироқ қилиш ëхуд SMS йўллаш орқали ҳам Озодлик билан боғланишингиз мумкин.

Азиз миллатдошларимиз! Озодлик мухбирлари ҳам бу қонли кунларда Сизларнинг қайғунгизга қайғудош¸ Сиз чекаëтган изтиробларни олисда бўлса ҳам ҳис қилиб турибди. Шу боис¸ бу оғир кунларда ўз яқинлари тақдиридан хавотирга тушаëтган Сиз азизлар учун фавқулодда форум очишга қарор қилдик.


Ўшдаги хунрезликлар бошланганидан бери Озодликка бўлаëтган қўнғироқлар¸ ëзилаëтган мактуб ва хабарлар оқими бир сония ҳам тўхтамаëтир. Уларда асосан Ўшдаги ўзбеклар ўзларига бўлаëтган ҳужумлар ҳақида хабар ëзмоқдалар¸ бўлаëтган сўнгги воқеалардан огоҳ этмоқдалар.

Айни пайтда дунëнинг тўрт тарафига сочилиб кетган ўзбеклар Ўш ва Жалолободнинг турли шаҳар¸ туман ва қишлоқларида қолган яқинлари тақдиридан жиддий хавотир билдириб Озодликка мурожаат қилмоқдалар. Бугунги кунда борган сари ташқи дунëдан ажраб қолаëтган Қирғизистон жанубидаги ўзбек биродарлари ҳолининг не кечаëтгани уларнинг хориждаги яқинларига тинчлик бермаëтир.

Ана шу жараëн юкини ҳис этган ҳолда Озодлик сайти¸ ўз яқинларидан хабар олишга уринаëтганлар учун махсус имкон яратишга қарор қилди. Сиз ана шу мақола остига шарҳ йўллаб¸ унда қидираëтганингиз яқинингизнинг исми шарифи¸ яшаб келган манзилини ëзиб юборинг¸ агар Ўш ва Жалолободда қолганлар бу шахслар тақдиридан¸ улар яшаган маҳалла аҳволидан хабардор бўлсалар¸ умид қиламизки¸ улар Сизнинг мурожаатингизга жавоб йўллашар. Айни шу ишда ëрдам беришни сўраб¸ Озодлик Қирғизистон жанубидаги мухбирлар¸ ноҳукумат ташкилотлари¸ имкони бўлса¸ маҳаллий расмийларга ҳам мурожаат қилади.


Азиз миллатдошларимиз! Сизнинг 11 июндан бери Озодликка йўллаëтган мактуб ва хабарларингиз¸ хабар ва маълумотларингизнинг бирортаси Озодлик муҳаррирлари эътиборидан четда қолаëтгани йўқ ва уларнинг барчаси кўзда ëш¸ дилни эзаëтган бир оғриқ билан ўқилмоқда¸ атрофлича ўрганилмоқда. Аммо миллатлараро низо борар экан¸ эҳтиëтсизлик қилиб тарқатилган исталган ахборот кучли қуролга айланиши¸ шундоқ ҳам тўкилаëтган бегуноҳ қонларга янги қонлар қўшилишига сабаб бўлишини эътиборда тутган ҳолда¸ Озодлик таҳририяти бундай хабар ва шарҳларнинг ҳаммасини ҳам чоп этмаëтир.

Шу боис¸ Ўш¸ Жалолобод ëки дунëнинг бошқа юртларидан Озодликка хабар ва шарҳ йўллаëтган Сиз азизлардан яна бир ўтинчимиз: қонли бир қирғин ичида турганингизга қарамай¸ Озодликка имкон қадар аниқ хабар йўлланг¸ миш-мишлар эмас¸ кўрганларингизни ҳикоя қилинг¸. Бу қонли воқеалар учун ëппасига бутун қирғиз халқини айблашдан¸ ҳозирги вазиятда бу қанчалик ҳақиқатдек туюлмасин¸ ўзингизни тийишга урининг. Ҳозирги мақсад¸ бу хунрезликларни тўхтатиш¸ уларнинг ортида ким тургани¸ ўзбекларга қарши ҳужумларни ким ва нима мақсадда оширганига баҳо бериш эртанинг иши ва бу жараëнда Сиз албатта¸ иштирок этажаксиз!

Айни дақиқаларда эса¸ марҳамат¸ Озодлик махсус форумидан фойдаланиб¸ ўз яқинларингиз тақдири ҳақида маълумот олишга¸ шаҳарда бўлаëтган воқеалар ҳақида ахборот алмашишга ҳаракат қилинг.

Хабар ва сўровларингизни шунингдек +42 06 02 61 27 13 ëки +42 07 76 36 8434 рақамига қўнғироқ қилиш ëхуд SMS йўллаш орқали Озодликка йўллашингиз мумкин. Озодлик ходимлари билан эса¸ uzbekweb@rferl.org электрон манзилига мактуб ëзиш орқали ҳам боғланишингиз мумкин. Озодликнинг Skype ва Facebookдаги манзили эса: ozodlikradiosi

Барчангизни Оллоҳ ўз паноҳида асрасин!