Россия Ўзбекистонга ёрдам қўлини чўзмоқда

Россия Федерацияси қирғизистонлик минглаб ўзбек қочқинига бошпана берган Ўзбекистон ҳукуматига гуманитар ёрдам кўрсатади.

Кремл матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Россия президенти Дмитрий Медведев мамлакатнинг Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига қирғизистонлик қочқинларни қабул қилиш олиш учун Ўзбекистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш тўғрисида топшириқ берган.

Қирғизистон жанубидан қонли воқеалардан сўнг юз мингдан ортиқ қирғизистонлик ўзбек қўшни Ўзбекистонга қочиб ўтишга мажбур бўлди.

Бундан икки кун аввал расмий Тошкент БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларга мурожаат қилиб, кўп сонли қочқинлар учун гуманитар ёрдамни жалб қилиш ишларига кўмаклашишга чақирди.