Эркин микрофон - Ўшдагиларга қандай ëрдам беришни билмаяпмиз!

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Озодликка мурожаат қилаëтган аксар ўзбекистонликлар Ўш ва Жалолободдаги қирғинни даҳшат ва чуқур қайғу билан кузатаëтгани¸ бироқ миллатдошларига ëрдам бера олмаганидан хижолат эканини айтмоқда.


Виждонимиз қийналиб кетди...


Фарғонанинг Бувайда туманида яшовчи Жумақўзи қирғизистонлик ўзбекларга ёрдам бера олмаётганидан виждони қийналаётганини айтади.

- Қирғизистонда бўлаëтган воқеаларни эшитиб биз жуда ҳам таъсирланаяпмиз. Ўзбекларни ëмон қийнашаяпти экан. Кеча Юлдуз Усмонова ҳам анча гапирди. Ўшаларни эшитиб биз ҳам жуда қаттиқ таъсирланаяпмиз. Бу ишларга чек қўйиш керак. Яхши ишлар бўлмаяпти эканда. Бу ëқда туриб биз ҳам нима қилишни биламяпмиз. Уларнинг оҳларини эшитиб жуда таъсирланиб. Қирғизистонга ўтсак¸ жиноятчи бўлиб қоламиз. Ўтмасдан бу ëқда турсак¸ виждонимиз чидамаяпти¸ ғуруримиз йўл қўймаяпти.


Ҳозирда Москвада ишлаётган андижонлик ўзбек йигити Одилжон ҳам Ўш ва Жалолобод воқеаларидан юраги оғриётганини айтади.

- Биз уруш масаласида телефон қилган эдик. Нечта-нечта одамлар ўлиб кетаяпти. Тепадан президентимиз жиноий иш қўзғайдимикан? Ҳеч бўлмаса халққа қўйиб берсин. Халқнинг ўзи бир нарса қиларди. Президентимиз бирор нарса дермикан¸ деб қараб турган эдик.

Озодлик: Кеча маълум бўлишича¸ Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистондаги воқеалар бўйича жиноий иш қўзғаган.

- Ҳозир кўргандикда. Бугун ҳам кўрдик. Нечта-нечта сингиллари¸ опаларни қийнашаяпти экан. Президентимиз ҳам ўзимиз ҳам мусулмон. Ўзбекларни қийнаб юборишаяпти. Ўзбекларнинг устидан бегоналар кулаяпти¸ дейди андижонлик Одилжон.

Тошкентлик Шуҳрат Мақсудов Расмий Тошкент қирғизистонлик ўзбекларни қўллаши шарт деб ҳисоблайди.

- Анави куни Каримов чиқиб гапирди Бухородами қаерда. “Биз урушга киришимиз керак эмас. Бошқа” деб. Балки бизлардан ақллироқдирлару барибир озгина дўқ-пўписа қилиб қўйса¸ у ердагилар ҳам сал думини қисиб қолардида. Ўзининг миллати бўлгандан кейин одамнинг жони ачийди одамнинг озгина бўлса ҳам. Менимча¸ уларга қаттиқроқ босим ўтказиш керак. 20 йил олдин ҳам индамаган эдик. Ҳозир мана шунақа бўлаяпти. 20 йил олдин биз бир нарса гапирганимизда шу нарса бўлмас эди¸ дейди Шуҳрат Мақсудов.

Андижонлик Раҳимжон Қирғизистон жанубидаги зўравонликларда ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

- Кеча биз интернет орқали Юлдуз Усмонованинг фикрларини ўқиган эдик. Ҳақиқатан тўғри фикрларни гапирибди. Президентимиз қўйиб берсин халқни. Нимага энди қирғизнинг армияси тўғридан-тўғри ўзбекларни олиб кетиб қийноққа солишади? Мен ҳам ўзбекман. Ўзбеклигимизни инобатга олган ҳолда¸ биз ҳам уларни қўллаб-қувватлашимиз керак. Иложи бўлса ëрдам беришимиз керак ҳарбий томондан. Нимага энди юқоридагилар индамай жим қараб ўтиришибди? Ëки бирортасидан қўрқишаяптими? Қўрқмаган ҳолда ўзларининг фикри бўлса керак. Ўшалар ҳам ўзининг фикрини маъқуллаган ҳолда¸ келишилган ҳолда ҳал қилса бўладию. Агар тил йўлига кўнмайдиган бўлса¸ қурол йўли билан қилсин. Агар президентимиз ҳақиқий ўзбек бўладиган бўлса¸ бирор-бир чорасини кўриши керак. Нимага ҳозир қанча бегуноҳ одамлар ўлиб кетиши керак? Аввало шаҳид кетганларнинг ота-оналарига ҳамдардлик билдираман. Уларга сабр-қаноат тилайман¸ дейди андижонлик Раҳимжон.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!