АҚШ Адлия вазирлиги мамлакат ҳудудида узоқ йиллар Россия фойдасига жосуслик қилган саккиз нафар “нолегал агент” ва уларнинг икки ҳамкори ҳибсга олинганини эълон қилди.
АҚШ Адлия вазирлиги Америка ҳудудида Россия фойдасига жосуслик қилганликда жами 11 киши гумон қилинаётгани, улардан 10 нафари қўлга олинганини айтмоқда.
АҚШ федерал қонунлари хусусий шахсларнинг АҚШ Бош прокуратурасини тегишли тарзада хабардор қилмасдан, хорижий давлат агентлари сифатида ишлашини таъқиқлайди.
Хабарларга кўра, жосусликда айбланаётган 10 киши 27 июн куни Монтклэр, Ню Жерси, Йонкерс, Ню Йорк ва Арлингтон шаҳарларида ҳибсга олинган.
Уларнинг ҳаммасига ноқонуний тарзда хорижий давлат агентлари сифатида фаолият юритиш фитнасига доир айбловлар қўйилмоқда. Бу айблов судда тасдиғини топса, улар беш йилгача қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.
Чет эллик агентларга доир қонунларга мувофиқ, хорижий ҳукумат вакили ёхуд агенти сифатида фаолият юритувчи ҳар қандай шахс Қўшма Штатлар расмийлари томонидан рўйхатга олиниши керак.
Ҳибсга олинганларнинг саккиз нафари пул ювишда ҳам гумон қилинмоқда ва бунинг учун 20 йилгача қамалишлари мумкин.
АҚШ Адлия вазирлигига кўра, фитна Федерал тергов бюроси, бош прокуратура ва адлия вазирлигининг жосусликка қарши кураш бўлими томонидан бир неча йил олиб борилган тергов натижасида фош қилинган.
Ассошиэйтед Пресс агентлининг хабар қилишича, ФТБ Россия жосуслик агентлигининг ҳибсга олинганлардан икки нафарига юборган махфий хатни қўлга киритган.
Шахслари Ричард ва Синтия Мёрфи дея таништирилаётганларга йўлланган хатнинг мазмуни қуйидагича: “Сиз АҚШга узоқ муддатли хизмат сафарига юборилдингиз. Сизнинг билимингиз, банк ҳисоб рақамларингиз, машинангиз, уйингиз ва ҳоказолар битта мақсад: миссиянигизни бажаришга хизмат қилиши керак. Миссиянгиз АҚШ ҳукуматидаги сиёсий қарорларни қабул қилувчи доираларни топиш, улар билан алоқа ўрнатиш ва разведка маълумотларини юборишдан иборатдир”.
2005 йилда “Time” журнали АҚШ разведка хизматининг мулозмига таяниб, Қўшма Штатларда юздан ортиқ рус жосуслари фаолият олиб боришини ёзган эди.
АҚШдаги Эмори университеттининг профессори ва узоқ йиллар давомида Америкадаги Совет ва Россия жосуслари масаласини ўрганган Ҳарви Клер бундай катта фитнанинг фош этилгани унинг учун “кутилмаган ходиса” бўлганини айтади.
“Венона: Америкада Совет жосусларининг фош этилиши” ва “КГБнинг Америкадаги ютуқлари ва мағлубиятлари” номли китоблар муаллифи Клернинг фикрича, қўлга олинган жосуслар сони улар катта фитнани амалга ошириб келганидан даракдир.
- Менимча, ҳар бир давлат, айниқса, Қўшма Штатлар билан муносабатлари мураккаб бўлган давлатлар разведка маълумотларини тўплашга ҳаракат қилиши ҳеч кимга сир эмас. Лекин бу ерда гап йирик операция амалга оширилгани ҳақида боряпти ва бу диққатга сазовордир, дейди профессор Клер.
Адлия вазирлигининг қўлга олинганларни “улар фалон исм билан танилган” дея аташи уларнинг шахсларини тасдиқловчи ҳужжатлар қалбаки эканидан далолат беради, бу эса улар олиб орган жосуслик фаолияти синчковлик билан тайёрланганидан далолат беради, дея қўшимча қилади профессор.
Айни пайтда, профессорга кўра, адлия вазирлиги эълон қилган баёнотдан қўлга олинганлар жосуслик учун ҳибсга олинганини аниқ айтиш қийин.
Жосусларнинг бир мамлакатда расмий лавозим остида ишлаши, масалан, Марказий разведка бошқармаси агенти АҚШнинг Россиядаги элчихонасида ёки аксинча Россия ташқи разведка ходими Россия элчихонасида дипломат лавозими остида фаолият олиб бориши одатий ҳолдир.
Уларнинг жосуслиги фош бўладиган тақдирда, улар дипломатик дахлсизликка эга бўлади ва одатда мамлакатдан чиқариб юборилади.
Хусусан, 2001 йилда собиқ президент Жорж Буш собиқ ФТБ агенти Роберт Ҳансеннинг Россияда жосусликда айбланиб ҳибсга олинганига жавобан расмий лавозимлар остида ишлган 50 яқин рус агентларини АҚШдан чиқариб юборган эди.
Лекин якшанба куни Америкада қўлга олинган жосуслар адлия вазирлиги айтаётганидек, “нолегал агентлар” бўлгани боис улар дахлсиз эмас ва АҚШда судга тортилади.
- Бу одамларнинг дипломатик дахлсизлиги йўқ. Бу одамлар жосуслар тилида “нолегал” дея аталади ва дипломатик ҳимояга эга эмас. Лекин улар катта хавф остида бўлса-да, бемалолроқ ҳаракат қилиш ва кўпроқ разведка маълумотларини тўплаш имконига эгадир, дейди жосуслик масалаларини тадқиқ қилган профессор Клер.
Ҳибсга олинганларнинг барчасига душанба куни федерал судда расмий айбловларнинг эълон қилиниши кутилаётган эди.
Қўлга олинган жосусларга пул етказиб берганликда гумон қилинаётган яна бир киши ҳозирча қидирлаётгани айтилмоқда.