12 июл куни Қорасув шаҳридаги жомеъ масжидлардан бирининг имоми, 4 йил муқаддам ўлдирилган Рафиқ қори Камоловнинг ўғли Рашод қори Камолов ҳибсга олинди, сўроқ қилинди ва қўйиб юборилди.
Рашод қори Камолов Озодлик радиоси билан суҳбатда 12 июл куни кундузи, кўчада автомобилида кетаётган пайтда Давлат автомобил назорати ходимлари томонидан тўхтатилгани ва уларнинг чақируви билан ўша жойга етиб келган нотаниш, давлат рақами бўлмаган автомобилда олиб кетилганини айтди.
- Машинамизда кетаëтганимизда¸ бир шеригим бор эди¸ ҳамма ҳужжатларимиз жойидалигини кўриб туриб¸ машинада аптечка бўладию¸ “Аптечканглар қани?” деди. “Ҳозир бу қайси машинада бор?” деб турган жойимизда, “озгина туриб туринглар”, деди. Кейин номерсиз Мерседес русумли автомобил билан нотаниш одамлар келди-да, бизнинг ҳужжатларимизни олиб, бир вакил бизнинг машинамизга ўтирди ва юринглар, деди. “ГАИ нинг стоянкасигами?” десак¸ “Йўқ¸ бошқа идорага” дейишди. Ҳақиқатан ҳам бошқа ташкилотнинг идорасига олиб кетишди.
Озодлик: Бу ташкилотнинг қанақалигини билолдингизми сиз?
- Ўшдаги ва Жалолободдаги воқеаларнинг асл сабабини билиш учун тузилган бир ташкилот экан. Ўш шаҳрида Интурист деган меҳмонхона бор. Ўша меҳмонхонанинг орқасида янги қурилган иморат бор экан. Ўша иморатни хоссатан мана шу ташкилот учун беришибди. Батафсил бизга ўзларини таништирмади. Бир уриндик¸ сўрадик¸ лекин айтишмади.
Озодлик: Ҳужжатларини ҳам кўрсатишмадими?
- Йўқ. Менинг ўзимнинг билишимча¸ айнан УВД дан ва ГУВД дан алоҳида сўроқ қилиш ва ҳибсда ушлашлик учун¸ диндорлар учун алоҳида қилинган жойдек кўрдим у ерни. Олдин жуда ҳам дағал муомалада бўлди. “Алоуддин Мансур ва сен Қорасувда қурол тарқатгансан” деб озгина дўқ-пўписа билан “Иккаланг шу халқни бошқаргансан. Сен иккалангнинг уйларингни қарашимиз керак ва сенларга нисбатан қаттиқ чора кўришимиз керак” деган муомалада бўлди.
Озодлик: Сўроқ жараëнида радикал исломий гуруҳлар номи тилга олиндими?
- “Исломий жиҳод ҳаракати яъни Тоҳир Йўлдош ва уларнинг сафдошлари¸ улар билан ҳамкорлик” деган сўзлар албатта доимий ишлатиладиган сўзлар. Улар учун бу катта қурол бўлиб қолганки¸ “Сен шунақа жиҳодий ҳаракатларга аъзосан, сенинг алоқанг бор” деб қўрқитиб, яъни ўзининг шахсий ғаразидаги манфаатига етишлик учун асосий қурол бўлиб қолган.
Озодлик: Сиз ўзингизни сўроқ қилганларнинг шахси ким ва қайси идорадан эканлигини билолмаган бўлсангиз ҳам, уларнинг ҳарбийми ëки ҳарбий кийимидаги шахслар эканлиги сезилдими?
- Ҳарбий кийимда эмас. Фуқаролик кийимида эди улар. Аммо, орган ходимилиги аниқ эди. Мен кўраëтган нарса шуки¸ яъни булар жуда қаттиқ эътибор билан¸ ҳаттоки телевидение ва ташвиқот ишлари билан диндорларни халққа ëмон кўрсатишлик¸ булар “радикал ҳолатда хавф-хатар” дегандек кўрсатишлик кампаниясига тиш-тирноғи билан ҳаракат қилаëтган, деб кўраяпман. Бугунги кундаги бутун Қирғизистондаги диндорларнинг эътибори ўзбеклар ва қирғизларнинг лидерларига қаратилган. Хоссатан ўзбекларникига. Кеча бир ярим соат давомида бизнинг телефонларимизни ўчириб қўйишганлиги сабабли Қорасувда тақрибан 20 минг одам тўпланибди. Мана шуни инобатга олиб, органдагилар бирор иш қилишдан эҳтиëт бўлиб туришибди.
Озодлик: Содда қилиб айтганда, сизларга тегмай туришибди.
- Шундай.
Озодлик: Халқ совугандан кейин сўроқ-суриштирувни яна бошлашадими? Шунақа хавотирингиз борми?
- Хавотирим бор. Чунки буни аввалги мачитга келганда ҳам¸ кеча ҳам “Албатта сизларнинг уйларингизга ҳам борамиз. Сизларга албатта қаттиқ чоралар кўрамиз” деган гапларни ўз тиллари билан айтишди. Улар халқнинг совушини учун кутиб турибди холос¸ дейди Рашод қори Камолов.
Рашод қори Камоловни сўроқ қилган нотаниш, аммо, тахминан фуқаролик кийимида бўлган ҳарбийлар сўроқ давомида уни ва минтақада танилган яна бир нуфузли ислом олими Алоуддин Мансурни Қорасувда тартибсизликлар келтириб чиқаришга уринганликда айблаган.
Рашод қори Камолов аввалига дағал оҳангда бошланган сўроқ имомнинг бу ҳарбийларга айтган огоҳлантирув сўзлари ва Қорасув шаҳри марказига йиғилган оломон кайфиятидан қўрқув туфайли юмшоқ оҳангга кўчгани, кейин шу туфайлигина уни озод қилишганига ишончи комиллигини айтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 12 июл куни ҳибсга олинган ва қўйиб юборилган Рашод қори Камолов имомлик қиладиган жомэ масжиди 6 июл куни тинтув қилинган эди.
Рашод қорининг айтишича, тинтув ўтказгани келганлар қўлларида прокурорнинг санкцияси борлигини айтишган. Тинтувчилар келиши биланоқ масжид қавми жоме атрофига йиғилган ва тинтувни 11 июн воқеалари жараёнида Қорасув аҳолиси ўз вакилларидан тузган ҳамда туман ҳокими тасдиқлаган Халқ комиссияси иштирокида ўтказишни талаб қилган.
Қорасув шаҳри бош имом хатиби Рашод қори Камоловнинг айтишича, “зачистка” ўтказишга келганлар масжиддан ҳеч қандай қурол топа олмаган, тўғрироғи, уларнинг “қурол топишларига” Халқ комиссияси ва масжид қавми имкон қолдирмаган.
Биз Рашод қори Камоловнинг ҳибсга олиниши, у ва Алоуддин Мансур масжидида ўтказилган тинтувлар борасида расмий маълумот сўраб, Ўш вилояти коменданти Бақит Алимбеков, унинг матбуот котиби Раҳматулло Аҳмедов ва Ўш вилояти куч ишлатар тузилмалари матбуот хизматларига бир неча бор мурожаат қилдик. Аммо бу мурожаатларимизга жавоб ололмадик.
Шу тахлит мурожаатларга жавоб ололмаётганини айтаётган қорасувликлар эса сўнгги пайтларга келиб, ўзи ва етакчиларини ҳимоя қилишнинг ягона йўли бирлашиб намойишга чиқиш, деган қарорга келган кўринади.
Қорасувлик зиёлилардан яна бири, Қорасув шаҳрида тузилган Халқ комиссияси аъзоси Дилёр Жумабоев минглаб қорасувликларни сўнгги кунларда бир жойга тўплаган тўрт ҳодисани тилга олди.
- Мен боргунимча Қорасувнинг атрофида 10-20 минг атрофида одам йиғилаяпти-да. Ҳалиги бирлик бор. Олиб кетган экан¸ бу ëқда халқ тўпланиб, нима бўлгунча яна қўйиб юборишаяпти, бирданига. 20 минг қачон бўлиб кетади? Подозрение қилинганларни 48 соатнинг ичида қўйиб юбормаса¸ аëллар ҳам¸ эркаклар ҳам ҳаммаси чиқиб кетамиз, деяпти. Ҳозир фақат ўспирин йигитлар тўпланаяпти 5-10 минг бирданига. 20 минутнинг ичида тўпланиб қолаяпти. Бу тўпланишнинг тўртинчиси. Биринчи Усмонов Ëдгор деган шаҳар кенгашининг депутатини олиб кирганда шунақа тўпланиш бўлди. Саккиз соатда қўйиб юборди. Кейин Ҳабибулло деганнинг уйига зачисткага келишди. Савдогар эди. Крилово кўчаси¸ 22 уйда турарди. Уйига келиб, жуда масхара қилиб юборишган у болани. Учинчиси Алоуддин Мансурнинг мачити¸ кейин Рашод қори имомлик қилаëтган масжидга нима бўлганда¸ дейди Дилëр Жумабоев.
Қирғизистон Ўтиш даври ҳукумати мамлакат жанубидаги қонли воқеалардан сўнг халқ ховурини босиш, этник низо, дея баҳоланган бу воқеалар оқибатларини бартараф этиш мақсадида миллий ярашувни тарғиб қилиб турган бир кезда мамлакат ҳарбийларнинг бирин-кетин ўзбек жамоаси етакчилари, эндиликда эса диний лидерларни таъқибга олаётгани, қонли воқеаларни уюштирганликда айблай бошлагани ўзбек жамоасининг қаттиқ норозилигига сабаб бўлмоқда.
"Бу куйган ва таланган уйлари вайронаси устида яқинларини йўқотиб, аламда ўтирган ўзбекларнинг сабр косасига қўйилаётган сўнгги томчилар бўлаяпти гўё", дея хавотир билдирди жалолободлик суҳбатдошимиз Тўлқин Рисбоев.
- Бир-бир ярим соатнинг ичида 50 минг одам тўпланиши мумкин. Алоуддин акаларни¸ Рашод қориларни бутун водий танийди. Буларнинг орқасидан эл шу пайтда чиқмаса¸ қачон чиқади? Бир ярим соатда 30 минг одам йиғилган бўлса¸ мен ишонаман.
Озодлик: Сиз ўзингиз шунақа йиғилган оломонни кўргансиз-а?
- Ҳа. Оломоннинг ичида ўзим ҳам бўлганман.
Озодлик: Оломоннинг ичида туриб нечта одам келганини аниқлаб олиш қийин дейман-да.
- Масалан, бизнинг Сузоқ маҳалласига ҳужум бўлганда¸ агар Жалолободда бўладиган бўлсангиз¸ шафтолизор бозорининг олдидан тортиб туриб Сузоқнинг круговойи бор. Масофаси¸ агар мен адашмасам¸ тўрт километрга яқинроқ. Трассанинг бир километр масофасида машина ўтмайдиган даражада зич бўлиб одам жойлашиб кетган.
Озодлик: Қанча вақтнинг ичида бўлган?
- Бу нарса икки соатга қолгани йўқ.
Озодлик: Трассанинг эни қанча?
- 20-30 метр чиқади. Менинг тахминим 22 минг одам сиғди шу ерга. Бошқа бир чора қолгани йўқ. Бизнинг бошқа берадиган нарсамиз йўқ. Шуни хоҳлашса¸ шу нарса бўлади¸ дейди минглаб одам йиғилган оломон ичида бир неча бор бўлган ва бунинг ҳайбатини ҳис қилган жалолободлик Тўлқин Рисбоев.
Қирғизистон жанубида юзага келган бу вазиятни унинг ичида туриб кузатаётган бошқа бир суҳбатдошимиз – ўшлик журналист Равшан Гапиров юраги куйган ва ўзини ҳимоясиз ҳис қилаётган одамларга нисбатан бу тахлит муносабатнинг жуда хавфли оқибатларини тахмин қилади.
У шу вақтга қадар Фарғона водийсидан бўрттириб кутилган ваҳима — диний радикаллашув жараёни мана энди ростдан ҳам бошланиши ва жуда қисқа муддат ичида кучайиб кетиши мумкин, деган хавотирда.
- Шароит туғдирилаяпти бу билан. Бу шароит уже ҳозир бор. Нимага деганда, хафа бўлиб яшагиси келмайдиган одамлар кўпдан кўп-да. Шунинг учун ҳукумат жуда катта пул билан¸ жуда катта мероприятие билан¸ жуда катта чисткалар билан тўғирлаб юбормаса¸ бу нарсага олиб келиш эҳтимоли жуда ҳам катта. Буни сиз ҳам хоҳламайсиз¸ мен ҳам хоҳламайман. Лекин объективно қараганда, шу нарсага олиб келиш имконияти жуда ҳам катта. Радикал экстремист кучлар учун бу жуда ҳам қулай почва бўлиб қолаяпти. Буларнинг ичида ҳаммаси кириб кетмагани билан қандайдир миқдорда кириб кетса ҳам яхши эмас. Бу яна олов¸ дейди Ўшдаги “Алянс-пресс” ахборот ва реклама агентлиги мухбири Равшан Гапиров.