Эрон расмийси Тошкентни танқид қилди

Эрон президенти маъмурияти раҳбари Исфандиёр Раҳим Машаий Ўзбекистон ҳукуматини Тожикистондаги Сангтўда-2 гидроиншооти қурилишига тўсқинлик килаётганликда айблади.

12 июл куни Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашган Эрон расмийсининг билдиришича, Ўзбекистон томонининг темир йўл орқали келаётган Тожикистон юкларини мамлакат ҳудудида тўхтатиб қўйиши Сангтўда-2 ГЭСи қурилишининг кечиктирилишига сабаб бўлмоқда.


Унинг сўзларига кўра, гидроиншоот қурилиши камида олти ойга кечиктирилмоқда.


Эрон расмийси Тожикистон сафари довомида Сангтўда-2 ГЭСига ташриф буюриб, у ерда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.


Ўзбекистон сўнгги пайтда бир неча бор ўз ҳудудида Тожикистонга қарашли юкларни тўхтатиб қўйди.