Германия ва Хитой раҳбарлари учрашди

Германия канцлери Ангела Меркел Хитойни ўз бозорларини очишга чақирди.

Германия раҳбари буни бугун Пекинда Хитой Бош вазири Вен Жиабао билан бўлиб ўтган музокара чоғида айтди.

Пайшанба куни Хитойга уч кунлик ташриф билан келган Ангела Меркел Пекин раҳбарлари билан асосан савдо-иқтисодий масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Хитой Германиянинг Осиёдаги энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади.

Ўтган йил икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 100 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.