Тожикистонда Роғун ГЭС қурилиши муносабати билан 6500 га яқин аҳоли бошқа жойга кўчирилади.
Тожикистон Меҳнат вазири Маҳмадин Маҳмадиновнинг айтишича, жорий йил якунига қадар 1000 га яқин оилани бошқа жойга кўчириш режаланган.
Роғун ГЭСини қуриш ишлари 1960 йилларда бошланган, бироқ маблағ етишмагани ва юзага чиққан бошқа муаммолар туфайли қурилиш ишлари бир неча бор тўхтатилган.
ГЭСни барпо қилиш лойиҳаси 3 миллиард доллар атрофида баҳоланмоқда. Қурилиш ишлари ниҳоясига еткизилгудек бўлса, Роғун ГЭС и тўғони жаҳонда энг баланд гидроиншоотга айланади.
Айни пайтда қўшни Ўзбекистон ҳукумати Роғун ГЭСи қурилишига қарши чиқиб, ушбу масалада халқаро экспертиза ўтказилишини талаб қилмоқда.