АҚШ президенти Барак Обама Ироқдаги рақиб сиёсий партияларни янги ҳукуматни “кечиктирмай” тузишга чақирди.
Обама Ироқдаги АҚШ элчиси Кристофер Хилл ва Ироқдаги АҚШ кўшинлари қўмондони генерал Рей Одиерно билан пайшанба куни учрашди.
Ироқда умумий сайловлар 4 ой олдин, яъни, 7 март куни ўтказилган.
Шунга қарамай, ҳозиргача янги ҳукумат тузилгани йўқ.
Боиси биронта сиёсий гуруҳ сайловда мутлақ ғолиб бўлмаган.
Бош вазир масаласида келишувга эришилган бўлишига қарамай, янги ҳукумат таркиби хусусида сўзлашувлар давом этмоқда.
Оқ Уй эълон қилган баёнотда билдирилишича, генерал Одиерно Ироқдаги АҚШ аскарлари сонини август ойи охирига қадар 50 мингга камайтириш ишлари режада белгиланганидан олдинроқ амалга оширилаётганини айтган.