Россия-Грузия музокаралари натижасиз якунланди

27 июл куни Женевада Россия, Грузия, шунингдек, Грузиянинг икки исёнкор ўлкаси - Абхазия ва Жанубий Осетия вакиллари ўртасида хавфсизлик борасида музокара бўлиб ўтди.

БМТ, Европа Иттифоқи ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотлари ҳомийлигида уюштирилган музокарада барча томон вакиллари қатнашди.

Учрашувни уюштиришдан мақсад 2008 йилда Жанубий Осетия хусусида Россия ва Грузия ўртасида юз берган каби ҳарбий тўқнашув юзага келишининг олдини олишдан иборат.

Европа Иттифоқининг воситачиси Пиер Морел учрашувга хулоса қилиб, Жанубий Кавказ масалалари борасида томонларнинг қарашида яқинлашув бўлмаганини айтди.