Британия бош вазири Туркия борасида ЕИни танқид қилди

Туркияга сафар қилаётган Дэвид Камерон ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан олиб борган сўзлашувдан сўнг Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши борасидаги музокаралар секин бораётганини танқид қилди.

- Музокаралар чоғида мен ўртамизда муштарак қарашлар мавжудлиги ҳақида ўйладим. Иккимиз эркин тадбиркорлик тарафдоримиз, мудофаа борасида НАТОга аъзомиз, иккимиз Туркиянинг Европа Иттифоқига тўлиқ аъзо бўлишини хоҳлаймиз. Туркиядан қалъани ҳимоя қилиш сўралса-ю, аммо қалъага киришига рухсат берилмаса, бу адолатсизлик, деб ўйлаймиз, деди Дэвид Камерон.

Британия Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишин қўллаб-қувватлаб келмоқда. Дэвид Камерон Туркия ЕИга аъзо бўлишида Лондон Анқаранинг “энг кучли тарафдори" бўлишини айтди.