Афғон вазирига WikiLeaks сайти қилмиши кутилмаган янгилик бўлмади

Афғонистон Мудофаа вазири Абдул Раҳим Вардақ WikiLeaks сайти орқали Афғонистондаги ҳарбий амалиётларга доир жамоатчиликка ошкор қилиб юборилган махфий ахборотларни “кутилмаган янгилик эмас”, деб таърифлади.

Яқинда Малайзияга қилган сафари давомида афғон вазири ўз ҳукумати толибларнинг барча ҳаракатлари ва уларга етказилаётган ёрдамдан яхши хабардор эканини айтиб, бу ерда ҳарбий амалиётларга доир баъзи ахборотлардан оммани ҳам хабардор қилиш фурсати етгани ҳақида гапирган эди.

Бироз муқаддам WikiLeaks сайти АҚШ ҳарбийлари 2004 йилдан 2009 йилга қадар Афғонистонда олиб борган ҳарбий амалиётларга доир 90 мингдан ортиқ махфий ҳужжатни ошкор қилиб юборган эди.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай бундай ахборотнинг ошкор этилишини қоралаган эди.