Афғонистоннинг Қундуз вилояти расмийларига кўра, жума куни вилоятда ўтказилган амалиёт чоғида Тожикистоннинг уч фуқароси ва уларнинг маҳаллий ҳайдовчиси қўлга олинган.
Қундуз вилояти расмийси Абдураҳмон Ҳақтош сўзларига кўра, қўлга олинган шахслар Ўзбекистон исломий ҳаракати жангарилари бўлган ва улар ҳаракат етакчиси Тоҳир Йўлдош буйруғи билан қўпорувчилик амалиёти содир этиш мақсадида вилоятга келган.
- Мен қори Тоҳир Йўлдош мадрасасида ўқиганман ва Тоҳир Йўлдош ҳозирда Покистоннинг Вазиристон минтақасидадир, деди, жумладан, Муҳаммадтоҳири Муҳаммадзоҳир исмли қўлга олинган тожикистонликлардан бири.
Аввалроқ Ўзбекистон Исломий ҳаракати етакчиси Тоҳир Йўлдош ўтган йилнинг сентябр ойида Вазиристонда ўтказилган ҳарбий амалиёт чоғида ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.